Икки ҳафта мобайнида Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин олиб борган Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси юртимизга қайтиб келди.
“Қалдирғочлар” Анталия-Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича парвоз қилишиб, бугун 07:30да пойтахтимизга етиб келишди.
Футболчиларга икки кунлик таътил берилди. Шундан сўнг машғулотлар Тошкентда давом эттирилади.