Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Қизилқум» назорат баҳсида «Шўртан»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, «Қизилқум» жамоаси аъзолари 5 февралдан пойтахтимизда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришганди. 19 февраль куни Ғузорнинг «Шўртан» футболчилари билан кечган назорат учрашувидан сўнг Тошкент йиғинига якун ясалди.
 
«Қизилқум» ва «Шўртан» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини пойтахтимиздаги «Обод» стадионида ўтказилди. Бош мураббий Юрий Лукин назорат учрашувида қуйидаги ўйинчилар хизматидан фойдаланди:
 Артём Макосин, Акмал Холиқов, Файзулла Қамбаров, Асқар Муҳиддинов, Акмал Рустамов, Сарваржон Холматов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Ғайрат Жумаев, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Азизбек Усмонов, Алишер Холиқов, Владимир Шишелов, Анвар Раҳимов, Олимжон Ёқубов, Руслан Санаев, Азиз Мансуров.

Гарчи, ўйинда кончилар катта устунликка эришган бўлсалар-да, кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда умидли ва истеъдодли ҳужумчи Наврўз Алимов томонидан киритилган ягона гол «Қизилқум»га кичик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди — 1:0.
 
Навоийликлар мазкур йиғин мобайнида кўпроқ ўртоқлик ўйинлари ташкил этиб, жамоа таркибини шакллантиришга эътибор қаратишди. Жумладан, «Қизилқум» футболчилари Тошкентда еттита назорат учрашувида майдонга тушди. Кончилар «Олмалиқ» (1:5) ва «Машъал» (0:2) вакилларига имкониятни бой берган бўлсалар,  «Оқтепа» (3:0), «Навбаҳор» (1:0), «Нефтчи» (2:1), «Шўртан» (1:0) жамоаларидан устун келди. «Бухоро» вакиллари билан ўтган баҳсда эса 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди.
 
Бунгача «Қизилқум» жамоаси Навоийда дастлаб «Бухоро»ни (1:0), сўнгра «Сўғдиёна»ни (2:1) мағлубиятга учратганди.
 
Режага кўра, 20 февралдан бошлаб жамоа аъзолари учун уч кунлик қисқа таътил эълон қилинди. Кончилар 24 февралда Навоийдаги ўз қароргоҳларида йиғилишади. Якуний йиғин мақомини олган сўнгги ўқув-машғулотлар доирасида мавсум бошлангунга қадар «Қизилқум» яна тўртта ўртоқлик ўйини ўтказишни мўлжаллаган. 

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 22:50, 19.02.2014.
Ўқилди: 2889 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.