Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Футбол - кеча ва бугун

Баҳо:
+6 | -

Аста-секин сайтимиз учун мақола ёзадиган мухлисларимиз кўпайиб бормоқда. Мақола ёзишга иштиёқи бўлган мухлисларимиз билан ҳамкорликда ишлаймиз ва вақти келиб улар маълум даражада ўсишга эришганларидан кейин сайтимизда блог очиб берамиз.

Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманидан бўлган Дилшодбек Жуманиёзов ҳам шу пайтгача сайтимиз учун бир нечта мақолалар ёзган. Унинг навбатдаги мақоласи футболдаги қизиқарли фактлар ҳақида бўлди. Марҳамат, мутолаа қилинг.

Футбол - кеча ва бугун
Бошқаларни билмадиму, мен учун ўзбек футболи ҳақида ёзиш, кўпроқ ўзимизнинг муаммолар ҳақида фикр юритиш мароқлироқ. Бугун футболимизда катта танаффус ҳукм сурмоқда, терма жамоамиз иштирок қилаётган Осиё кубоги саралашининг сўнгги тур ўйини ўтказилишига ҳали 2 ҳафта вақт бор бўлса, клубларимиз Осиё чемпионлар лигаси саралашидан ўта олишмади. Шу фурсатдан унимли фойдаланиб қолиш, бироз бўлсада футбол ҳақида фикр алмашиш ғояси туғилди менда.

Кўп йиллардан бери сизу бизни боғлаб турувчи мафтункор футбол ўйинининг пайдо бўлиш тарихи, ўйин қоидалари билан боғлиқ фактларни ён дафтаримга қайд қилиб келардим. Бугун ана шу маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчиман. Зеро, бугун кўча футболидан профессионал футболга қадам қўяётган айрим ёшларимиз, одатий уй ишларидан қочиб, стадионда гол урган ўзбек ўғлонининг парвозидан маст ўзбек ўғлонидан тортиб, экранга тикилиб ушбу мафтункор ўйиндан ғойибона завқ олаётган ёш мухлис ўзи қизиқа бошлаган соҳа тарихини билишга тўла хақли. Шундай экан футболга оид ҳақиқатларни уларга ўргатайлик, улар учун фақат танқидларга бой таҳлиллар, футболимиз билан боғлиқ аламли хотиралардан ташқари футбол ҳақидаги билимларимизни берганимиз ўринли эмасми?...

Кези келганда кўнглимдаги гапни очиқ айтай, эртага яшил майдонга қадам қўядиган ёшларимиз нафақат ўзларининг чиройли ва енгилмас ўйинлари билан, балки ақл-заковати билан ҳам бизни улкан ғалабалар сари етаклайди деб умиб билдиргим келади. Шунинг учун ҳам “Футбол - кеча ва бугун” турукуми остида ўз билганларимни сизга ҳавола этмоқдаман.

Футбол ўйини қадимги ўйинлардан бири бўлиб дастлаб Британия оролларида ўйлаб топишган. 19 асрга келиб оёқ билан тўп тепиш одамлар орасида кенг оммалаша бошлаган.

Футбол ўйинининг илк расмий қоидалари 13 моддадан иборат бўлиб, 1863 йил 26 октябрда Англия футбол уюшмасининг ташкил қилиниши пайтида қабул қилинган. Бу қоидалар кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам футбол ўйинининг асосий қоидалари сифатида тан олинган.

Футбол ўйинининг илк қоидаларига кўра майдон кенглиги 100 ярд (91 метр), узунлиги 200 ярд (183 метр)дан ошиқ бўлмаган.

Дарвозалар иккита устундан иборт бўлган ва устунлар ораси 8 ярд (7.32м) қилиб белгиланган.

1866 йилда дарвозанинг баландлигини чеклаш мақсадида устунлар орасига арқон тортиб қўйиш талаб қилинган.

Орадан ўн йил ўтиб 1876 йилда устунлар орасидаги арқонлар ёғоч тўсинга алмаштирилган.

1871 йилгача дарвозабонларнинг қўли билан ўйнашга хаққи бўлмаган, фақат ўша йили дарвозабонлар ўнг қўл билан ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишган. Шунда ҳам фақат дарвозабон майдончасидагина бу имтиёзга эга эди.

1878 йилда ҳакамлар ёки жамоа сардорлари ўйин қоидасини бузилганлигини ифодаловчи ҳуштакдан фойдалана бошлаганлар. Бу вақтгача эса қўл ҳаракати ва овоз ёрдамида ўйин бошқарилган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўша пайт футболида ҳам жуда кўплаб жанжаллар юзага келиб турган ва полиция ходимларининг аралашувлари кузатилган. Шунинг учун ҳам ҳуштакнинг футбол ўйинига кириб келишида қонун посбонларининг ҳам алоҳида ўрни бор.

1880 йилда футбол ўйинини бошқариб борувчи ҳакамлар фаолияти йўлга қўйилган. Бунгача эса жамоа сардорлари ўйин боришидаги қоидабузарликларни кузатиб боришган.

1881 йилдан футобол ҳаками яна иккита ён ҳаками билан майдонда кўриниш бера бошлаган.

Қоидабузарликлар учун фақат эркин зарбалар белгиланган. “Жонли девор” эса тўп тепиладиган жойдан 10 ярд (9.15м) узоқликда туриши талаб қилинган. Футболдаги ушбу қоида бугунги кунда ҳам мавжуд бўлиб, қоидалар ичида ўзгаришсиз қолаётган ягона қоидалардан биридир.

Футбол ўйинидаги қатъий жазолардан бири пенальти 1891 йилда ўйин қоидаларига киритилган ва жарима тўпи асосчиси Жон Пенальти шарафига шундай номланган.

Ва ниҳоят 1902 йилда дарвозабонларга жарима майдони ичида қўл билан ўйнаш ҳуқуқини берувчи қонун қабул қилинди.

19 асрнинг охирида футбол ўйинининг ривожланиши Европанинг кўпгина давлатларида кузатилди. Хусусан, 1875 йилда Голландия ва Данияда, 1882 йилдан Швейцарияда, 1890 йилдан Чехияда ва 1897 йилдан Россияда мамлакат футболининг асоси яратилган.

1882 йил ҳалқаро футбол уюшмалари бошқармасига асос солинди.

1904 йил 21 майда эса Франция ташаббуси билан Халқаро Футбол уюшмаси – ФИФА ташкил этилди. Бугунги кунда мазкур ташкилотга 200 дан ортиқ давлатлар футбол федерациялари аъзо саналади.

1954 йилдан бошлаб эса Европа футбол Иттифоқи УЕФА фаолият олиб бора бошлади.

ФИФА ташкил топгандан кейин футбол ўйинининг қатъий қоидалари қайта ишлаб чиқилган ва ўзгартиришлар киритилан. Бу қоидалар эса ташкилотга аъзо бўлган мамлакатлар футболида тўлиқ амал қилинган. Натижада 1930 йилдан бошлаб энг нуфузли мусобақа футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ташкил топишига замин яратилган.

1958 йилан бошлаб терма жамоалар иштирок этадиган яна бир нуфузли мусобақа Европа чемпионатини ўтказиш йўлга қўйилган.

1900 йилдан бошлаб футбол олимпия спорт турига айланди, аммо расмий жиҳатдан 1908 йилдан Олимпия ўйинлари дастурига киритилди.

ФИФАнинг негизини қуйидаги футбол конфедерациялари ташкил қилади: УЕФА - Европа иттифоқи футбол уюшмаси, КОНКАКАФ - Шимолий ва Марказий Америка мамлакатлари ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатлари футбол конфедерацияси, КОНМЕБОЛ - Жанубий Америка футбол конфедерацияси, КАФ - Африка футбол конфедерацияси ҳамда ОФК - Осиё футбол конфедерацияси.

Ўзбекистон футбол федерацияси 1994 йил 21 майда ташкил топган. Шу йили 7 июнда ФИФАга ва декабрь ойида ОФКга аъзо бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистон терма жамоаси мазкур ташкилотлар томонидан ўтказиб келинаётган турли нуфизли мусобақаларда муносиб иштирок қилиб келмоқда.

Дилшодбек Жуманиёзов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:05, 20.02.2014.
Ўқилди: 10389 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.