Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

ФИФА Бразилияга молиявий кўмак беришдан бош тортмоқда

Баҳо:
+ | -

Халқаро Футбол Федерациялари Ассоциацияси агар бевосита ЖЧ мобайнида бирор қарздорлик ёки маблағ етишмаслиги ҳолатлари кузатиладиган бўлса Бразилияга ҳеч қанча маблағ ажратмайди. Бу ҳақда AP хабарига кўра, бу ерда гап вақтинчалик бўлган, мусобақадан сўнг олиб ташланадагина фан-зоналар ва стадионлар атрофидаги вақтинчалик иншоотлар (масалан, пресс-центрлар) қурилиши ҳақида кетмоқда. Ушбу мажмуалар турнирдан сўнг ҳеч қандай фойда келтирмай қўяди.

Манба маълумотларига кўра, охирги вақтларда мезбонлар ФИФАнинг молиявий кўмагига умид қилаётганини турли шаъмалар орқали билиш мумкин. Аммо ФИФА бош котиби Жером Вальке баёнотига кўра, ташкилотнинг бундай режаси йўқ, уларнинг қўлидан келадигани фақат нархини тушириш учун стадионлар лойиҳасига баъзи ўзгартиришлар киритишга рози бўлишлари мумкин.

"Биз нимадан фойдалансак, ҳаммаси учун пулини тўлаймиз. ФИФА Бразилия учун 1,4 миллиард доллар ажратган. Шаҳар маъмуриятлари ўз ишларини қилиши керак, яъни фан-зоналар ҳам уларнинг ташвиши. Уларнинг мажбурияти шундай бўлганди, молиявий мажбурияти", - дея алоҳида урғулаган ФИФА бош котиби.

Шу билан бирга, Жером Вальке барибир қўшимча харажатлар учун маблағ ажратилганини маълум қилган: 20 миллион доллар телетрансляциялар учун керак бўладиган генераторларни сотиб олишга сарфланади.

"Гап пулда эмас. Биз электрсиз қолишимиздан қўрқяпмиз. Усиз Жаҳон чемпионатини кўрсатиб бўлмайди", - дея қўшимча қилган Вальке.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 08:52, 21.02.2014.
Ўқилди: 3578 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.