Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Азамат Абдураимов: "Кейинги йиғинда сафимизга икки нафар украиналик легионер қўшилади"

Баҳо:
+ | -

“Андижон”нинг Тошкентда 6-19 февраль кунлари оралиғида олиб борган навбатдаги йиғини ниҳоясига етгани ҳақида хабар бергандик. Андижонликлар пойтахтда кейинги йиғинни бошлаш арафасида туришибди. Шу муносабат билан “Андижон” устози Азамат Абдураимов ўтган йиғин тўғрисида ва кейинги тайёргарлик режалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Тайёргарликни декабрь ойида бошлаганимизни ҳисобга олсак, бу бизнинг тўртинчи йиғинимиз бўлди, - дея сўз бошлади Абдураимов. - Ушбу йиғиндан кўзланган мақсад таркибга янги ўйинчиларни жалб этиб уларни сновдан ўтказиш эди. Йиғин давомида литвалик икки нафар легионер ва яна бир қатор футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Бундан ташқари ПФЛ Кубогида ҳам иштирок этиб, янгилардан кимларни қолиши ёки кетишини аниқлаб олдик. Шунинг учун биз бу ўйинларда натижага эътибор қаратмасдан футболчиларга имконият бердик. Литвалик легионерлар ўзларини кўрсата олишмади. Шу боис уларга жавоб бериб юбордик.

Шунингдек, йиғинимизда қатнашган Собир Усмонхўжаев, Сергей Рекун, Элдор Исабоев, Артур Парванов каби футболчилар ҳам кўригимиздан ўта олишмади. Алишер Азизов жароҳат олиб қолгани боис унинг тақдири сўроқ остида турибди. Ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаев фақат битта ўйинда тўп сургани учун уни кейинги йиғинда ҳам синаб кўрмоқчимиз. Бу йиғинда бизга маъқул келган ўйинчилардан Алексей Касьян, Шаҳзод Шаймонов ва Мирзакамол Камолов билан шартнома имзоладик.

Тошкентда 23 февралдан 5 мартга қадар давом этадиган навбатдаги йиғинимизда ҳам таркибга бир қатор ўйинчиларни таклиф этамиз. Жумладан Украинадан икки нафар легионер таркибимизга қўшилади. Улар ихтиёримизга 24 февраль куни келишади. Бу легионерлардан бири ҳимоячи бўлса, иккинчиси ҳужумчидир. Бундан ташқари “Бунёдкор” вакиллари билан ёш ҳимоячи Жавлон Мирабдуллаевни олиш борасида гаплашдик. Мирабдуллаевни ёшлар терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши биламиз. У чап қанот ва марказий ҳимояда ўйнай олади. Шунингдек, яна бир нечта ўйинчилар билан ҳам музокаралар олиб боряпмиз. Кейинги йиғинда таркибимизда дарвозабон Темур Ғаниев пайдо бўлади. “Локомотив” билан бу борада музокаралар олиб боряпмиз. Қолаверса, унинг ўзи ҳам жамоамизга ўтишга қарши эмас. Ғаниев ўтган йили иккинчи даврада “Локомотив”нинг асосий посбони бўлди. У кўпроқ ўйнашни хоҳламоқда. Ўйлайманки, Ғаниев келса дарвозабонлар муаммосини ҳал қилишимиз мумкин. Шу билан бирга ярими ҳимоячи Яннис Манзукасни ҳам синовдан ўтказамиз. Умуман олганда, навбатдаги йиғинда биз таркибни тўла аниқлаб оламиз.

Шуни ҳам айтиб ўтишим керакки, Расул Раҳмонов, Лочин Солиев ва Баҳром Абдураҳимов каби етакчиларимиз кутилмаганда бетоб бўлиб йиғинни охиригача давом эттира олишмади. Шу сабабли Солиев ПФЛ Кубогида майдонга туша олмади. Фақат “Нефтчи” ўринбосаларига қарши учрашувдагини у иштирок этди. Ўйлайманки, бу етакчиларимиз кейинги йиғинимизда астойдил шуғулланишади. Юқорида айтиб ўтганимдек, навбатдаги  йиғинимиз 23 февралдан 5 мартгача давом этади. Мазкур йиғин мобайнида учта назорат ўйинини ўтказишни режалаштирганмиз. 27 февраль куни “Машъал” жамоаси билан куч синашамиз. Қолган иккита учрашувни қайси жамоаларга қарши ўтказишимиз тез орада маълум бўлади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 08:33, 23.02.2014.
Ўқилди: 3915 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.