Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” Ал-Ҳаса шаҳридаги биринчи машғулотини ўтказди.
“Ал-Фатҳ” клубининг уй аренаси – Шаҳзода Абдуллоҳ бин Жалави стадионидаги машқлар роппа-роса бир соат давом этди. Жамоамиз таркибидаги барча футболчилар соппа-соғ ва уларнинг кайфияти жангавор руҳда.
Қуйидаги видеолавҳаларда “Бунёдкор”нинг “Ал-Фатҳ” стадионидаги биринчи машғулоти видеошарҳи билан танишишингиз мумкин.