Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Муҳаммад Хайдар: "Бунёдкор"га тезкор гол уришимизни сабрсизлик билан кутаман"

Баҳо:
+ | -

Баҳор келишига 3 кун қолганда қитьамизда Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич ўйинлари старт олмоқда. Бу мавсум яна "Ғарб" минтақасига қайтган "Бунёдкор" мамлакатимизнинг ягона вакили сифатида мусобақада қатнашади. Миржалол Қосимов жамоаси бугун Тошкент вақти билан соат 22:00да Саудия Арабистонининг "Ал-Фатҳ" клубига қарши учрашув ўтказади.

Кеча учрашув олдидан матбуот анжумани ташкил этилганидан ва унда билдирилган фикрлардан хабарингиз бор. Шундан сўнг араб матбуотида мезбонлар яримҳимоячиси Муҳаммад Хайдарнинг интервьюси ҳам пайдо бўлди. Қуйида унинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

"Осиёнинг бундай йирик форумида ўйнаш маҳаллий чемпионатда қатнашишдан фарқ қилади, албатта. Ўзимизни танитиш имконияти бизга катта рағбат беради. Бунинг учун эса, аввало, йўлнинг бошида ғалаба қозона олишимиз керак. Кўпчилик бизда ушбу турнирдаги пойдевор йўқ деб ҳисоблайди, аммо бу "Бунёдкор"га қарши ўйиннинг илк дақиқаларида бўлиши мумкин холос. Гуруҳдаги барча рақибларга биз етарлича қаршилик кўрсата оламиз.

Ўзбек жамоасини мағлуб этиш қийин эканини яхши тушунаман, аммо бош мураббий Фатхи ўйин сценарийлари ичидан энг тўғри тактикани танлай олади ва бу қийинчиликни енгиб ўтади. Мураккабликнинг сабаби - рақибимиз Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири. Улар бу турнирда аввал етти бор қатнашишган. Шундай экан, биз ғалабага ва гуруҳдаги рақибларимиздан бирини ортда қолдиришимизга умид қиламиз.

Ўйиннинг муҳим эканини бўрттириб юбориш ёмон оқибатларга олиб келиши ҳам, яъни гол уришимизга тўсқинлик қилиши мумкин. Аммо шунга қарамай, тезкор гол уришимизни сабрсизлик билан кутаман. Биз юқори концентрация ва хотиржамлик билан ўйнаймиз, сабаби ҳали ўзимиз хоҳлаган даражага эриша олмадик.

Ўз мухлисларимиз қаршисида тўп сурамиз, аммо бу бизда босимни оширмайди, балки катализатор вазифасини ўтайди. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши доим керак, бу рақибда ҳам босимни юзага келтиради", - дейди Муҳаммад Хайдар.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:49, 25.02.2014.
Ўқилди: 3358 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.