Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Роберто Манчини: "Биз натижа учун ўйнаймиз"

Баҳо:
+ | -

"Галатасарой" бош мураббийи Роберто Манчини ЕЧЛнинг нимчорак финалида "Челси"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Челси" - Европанинг энг яхши жамоаларидан. Лондонликлар аввал ҳам ЕЧЛда ғолиб бўлишган. Ўз майдонимизда ўйнашимиз бизга устунлик бериши керак. Биз шундан фойдаланган ҳолда уларга кураш тақдим этамиз.

Эртага исталган тактикада ҳаракат қилишимиз мумкин: 4-4-2, 3-5-2. Футболчиларнинг психологик ҳолати ва ўзаро илиқ муносабатлари муҳим рол ўйнайди.

"Челси" - АПЛни бошқариб бораётган ёш жамоа. Ўйинчилари фантастик, ўйин боришини ўзгартириш имкониятига эга. Рақибимизни 80 фоиз фаворит деб ҳисоблайман.

Дрогба "Челси"нинг муҳим юлдузи эди. Снейдер Моуриньо билан ЕЧЛни ютган. Улар ҳозир ҳам яхши муносабатдалар, аммо бизга Дидьенинг ҳам, Уэсли нинг ҳам сифатли ўйин кўрсатиши керак. Учрашувдан сўнг, хоҳлашса кечки овқатни бирга қилишсин.

Рақибнинг ҳар бир ҳаракатини кўздан қочирмаслик керак, чунки улар исталган вазиятдан гол уриб кетишлари мумкин. Бизга Лондондаги ўйинга умид қилишимиз учун имкон берадиган ижобий натижа учун ўйнаймиз", - деди Манчини.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги ўйин бугун кечаси соат 00:45да бошланади.

Манба: www.uefa.com
Киритилди: 08:27, 26.02.2014.
Ўқилди: 2624 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.