«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Олимпиакос»га қарши кечажак жавоб ўйини ҳақида фикр билдирди.
«Грецияда ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман. Менимча, «Олд Траффорд»да камбекни кўрасиз. Ишончим комил, бизга мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ёрдам беради.
Бу ой биз учун жуда қийин кечади. Олдинда «Манчестер Сити» ҳамда «Ливерпуль»га қарши ўйинлар бор»,- дейди Мата.