Россия терма жамоаси сардори Роман Широков Арманистонга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Нима учун мен жамоа сардориман? Буни мураббий ҳал қилган. У менинг матбуот анжуманида қатнашимни хоҳлади.
Мен учун жаҳон чемпионатида нафақат сардор сифатида ўйнаш, ҳаттоки асосий таркибда тушиш ҳам муҳим. Терма жамоани «Маракана»га олиб чиқиш – менинг орзум»,- дейди футболчи.