Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания 2-1 Германия
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Виктор Леоненко: "Баъзи шарҳловчилар футболчиларнинг ғазабини келтиради"

Баҳо:
+ | -

Киевнинг "Динамо" клуби собиқ ҳужумчиси Виктор ЛеоненкоУкраина чемпионатининг қайта тикланиши, ҳакамлар ҳақида ва шарҳловчиларга муносабати ҳақида фикр билдирди.

"Ҳозир фақат Қримда эмас, бутун мамлакатда нотинч ҳолат. Менга қолса чемпионатни давом эттирмай, биринчи давра натижаларини шундайлигича қолдирган бўлар эдим.
 Бироз тин олиб, ҳаммаси нима билан тугашини кутиш керак. Яна бошланса футболчиларга зарар, чунки ҳафтада икки марта майдонга тушишга тўғри келади. Аммо бу жуда қийин иш эмас - мен бутун фаолиятимда шундай ўйнадим.

Шунингдек, ҳакамлар билан боғлиқ муаммолар бўлишини истамасдим. Хато қиладиган ҳакамларни тушунаман, аммо сотиладиган ҳакамларни эмас. Бизда сотиладиган ҳакамлар кўп.

Шарҳловчилар эса ўзидан бир нималар қўшиб футболчиларга ақл ўргатмасликларини хоҳлардим, чунки бу футболчиларни ғазабини келтиради. Шарҳловчилар - ўзлари ҳеч қачон футбол ўйнамаган инсонлар, шунинг учун футболни футболчичалик яхши тушунмайдилар. Бизнинг шарҳловчилар ўзлари бутун умр жуда кучли клубда ўйнагандай шарҳлайдилар. Мен футболчилар тарафини олишим мумкин, чунки футболчининг иши қандайлигини бошимдан ўтказганман. Ўзим ҳам юаъзан футболчиларни танқид қилиб тураман, улар хафа бўлишади, аам бу узоққа чўзилмайди", - дейди Леоненко.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:37, 10.03.2014.
Ўқилди: 2800 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.