Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Миржалол Қосимов: «Рақибни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+2 | -

"Бунёдкор" ва "Ал-Жаиш" жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдинги матубуот анжуманининг иккинчи қисмида Миржалол Қосимов саволларга жавоб берди. Унга жамоа футболчиси Карлес Кото ҳамроҳлик қилди.

— Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. «Ал-Жаиш» саралашда «Насаф»ни мағлуб этган. Менимча, улар анчагина хорижлик футболчиларни маҳаллийлаширишган. Биз эса эртага ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Карлос Кото: — Хайрли кун. Ўйин қийин бўлади деб ўйлайман. Нима бўлса ҳам ғалаба қозонишимиз ва энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак. Биринчи ўринга чиқишимиз учун уч очко керак.

— Нима деб ўйлайсиз, арабларнинг ўзларини йўқотиб қўйиш учун темпни биринчи бўлимдаёқ ошириш керакдир?
— Тўғри фикр. Биз ҳам шуни ўйладик. Бундан ташқари уларни тўпсиз қолдиришга ҳаракат қиламиз. Биз учун тўп назорати жуда муҳим.

— «Ал-Жаиш»нинг «Насаф»ни 5:1 ҳисобида мағлуб этгани сизни хавотирга солмаяптими?
— Бу ўйинга анча вақт бўлди. Бундан ташқари бу гуруҳ босқичи. Биз бундан қўрқмаймиз. Ҳаммаси жойида.

— Рақиб бош мураббийи Карлос Кото ҳамда Сардор Рашидовдан хавфсираётганини айтди ва катта эҳтимол билан уларни яхши ёпишади. Сиз эртанги ўйин учун янги кашфиёт қилишга тайёрмисиз?
— Футбол жамоавий ўйин. Барча футболчиларимиз улар учун хавфли бўлиши керак.

— Карлос, сиз иккита ўйинда майдонга тушдингиз. Ўйинлардан қодиқдингизми?
К.Кото: — Икки ўйинда ҳам қониқдим. Менимча, учрашувдан учрашувга жамоа ўйинига мошлашиб боряпман.

— Араб футболи билан кўп тўқнашгансиз. Мутахассис сифатида араб футболининг қайси жиҳатларига қойил қоласиз?
— Ҳозирги кунга келиб уларнинг ўйинлари ўзгариб кетди. Мен 2000 йилларда БААда бўлганман ва араб футболи ҳавосидан нафас қолганман. Ҳозир араб футболчилари жисмоний жиҳатдан кучайиб кетишди. Мен ўйнаган вақтимда араблар учун футбол хобби эди. Улар бекорга 2022 йилги жаҳон чемпионатини қабул қилишмайди. Футболга бўлган қарашлар ўзгарди арабларда.

— «Ал-Жаиш»нинг ўйинларини кузатгансиз. Сизнингча, уларнинг энг хавфли футоблчиси ким?
— 4-рақамли бразилиялик футболчи, 19-рақамли ҳимоячи, 10-рақамли француз, кореялик ҳам яхши. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Рақиб жуда кучли.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:40, 10.03.2014.
Ўқилди: 5258 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.