Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Рўзиқул Бердиев: «Ал-Жаиш» асосан легионерларга таянади»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор”нинг эртанги рақиби – Қатарнинг “Ал-Жаиш” клуби юртдошларимиз учун жумбоқ деса ҳам бўлади. Сабаби, Осиё Чемпионлари лигаси плей-офф доирасидаги “Ал-Жаиш” – “Насаф” учрашуви телевидение орқали олиб кўрсатилмади. Шу боис ҳам юртдошларимизнинг йирик ҳисобидаги мағлубияти кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолди. Биз “Бунёдкор” – “Ал-Жаиш” учрашувидан олдин Қатар жамоаси ўйинини яхши ўрганган ва улар имкониятини чамалай оладиган мутаҳассис, “Насаф” жамоаси бош мураббийи Рўзиқул Бердиевдан рақиб ҳақида фикр билдиришини сўрадик.

— “Ал Жаиш” биз билан ўйинга ўз чемпионатида бир нечта тур ўйинларида ғалабага эришиб, жамоа руҳий томондан жуда яхши ҳолатда эди. Айнан шу жиҳат ҳам бизга қарши ўйинда рақибга устунлик берганди. “Ал Жаиш” асосан легионерларга таянган ҳолда ўйнайди. Булар француз Экоко, бразилиялик Нилмар ва Андерсон ҳамда кореялик Сеул Ги... Жамоа асосан 4-3-3 тактик схема остида ҳаракатланади. Футболчилар техник жиҳатдан яхши кўрсаткичларга эга. Стандарт вазиятларда марказий ҳимоячилар ҳужумга муваффақиятли қўшила олишади. Бу билан “Ал-Жаиш”ни “Бунёдкор”дан устун деб атамаган бўлардим. Чунки “Насаф”га қарши ўйинда биз ҳам уларни хато қилишга мажбур қила олдик. Аммо яратилган вазиятларни голга айлантиришда озигна аниқлик етишмади. “Ал-Жаиш” эса яратилган вазиятлардан максимум фойдалана олди. Шу боис эртанги ўйинда ким вазиятлардан самаралироқ фойдалана олса, омад кимга кулиб боқса ўша жамоа ғолиб чиқиши мумкин...

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 20:42, 10.03.2014.
Ўқилди: 3128 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик