«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар «Манчестер Сити»нинг Англия чемпионлиги учун асосий даъвогар эканини таъкидлади.
«Биз ҳозирча биринчи ўриндамиз, лекин «Сити»нинг учта захира ўйини бор. Бу ўйинларда ғалаба қозонган «Сити» тўплар нисбатини яхшилаб, биринчи ўринга чиқиб олиши мумкин. Улар барча ўйинларда ғалаба қозонишса, чемпион бўлишади, лекин бизда ҳам бундай имконият бўлса, уни қўлдан бой бермаймиз.
Бизда чемпион бўлиш учун ҳамма нарса бор, бироқ тан олиш керак, «Сити» ҳамон асосий даъвога бўлиб турибди. Мавсум ҳали тугаманига қарамай, ўзимда чарчоқ аломатларини сезмоқдаман. Бу фақат менда эмас. Чемпион бўлишни хоҳласак, «Тоттенҳэм» билан ўйиндаги каби ҳаракат қилишимиз керак»,- дейди Азар.













