"Пахтакор" 1-турни Андижонда "Андижон" жамоасига қарши ўтказади. Рақиб таркибида бир қатор эътиборга молик ўзгаришлар юзага келган. Азамат Абдураимов жамоага дарвозабон Темур Ғаниев, ҳимоячилар Алексей Касьян, Жавлон Мирабдуллаев, Темур Султонов ва Сергей Доценко, ярим ҳимоячилар Мирзакамол Камолов ва Шаҳзод Шайманов, ҳужумчилар Анвар Ражабов, Алишер Азизов ва Виктор Расковларни таклиф қилди. Охирги назорат ўйинини андижонликлар "Нефтчи"га қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.
Ҳозирга қадар олий лигада жамоалар 40 бор тўқнаш келиб, уларнинг 29тасида "Пахтакор" зафар қучган. 8 учрашувда дуранг, 3 баҳсда ""Андижон"нинг ғалабаси кузатилган. Тўп киритиш борасида яққол устунлик "шерлар" томонида - 100:31. Андижонда ўтган 20 ўйиннинг 12таси жамоамиз муваффақияти билан тугаган. 3 беллашувда мезбонлар ғолиб бўлган, қолган 5 баҳс дуранг билан якунланган. Сўнгги бор Андижонда ўтган учрашувда "Пахтакор" 4:2 ҳисобида устун келган.
Ёшлар таркиблари 14 март, жума куни соат 15:00да Шаҳрихондаги стадионда ўйинни бошлашади. Асосий таркиблар учрашуви 15 март, шанба куни Андижон шаҳрида жойлашган "Соғлом авлод" стадионида соат 16:30да бошланади.
Олий лига, 1-тур
«АНДИЖОН» – «ПАХТАКОР»
Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Баҳром Норсафаров (Қарши), Владлен Лушин (Гулистон), Виктор Серазитдинов (Тошкент).
Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).