Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Нега Жозе Моуриньо - буюк инсон?!

Баҳо:
+1 | -

 

Икки ўйин натижасига кўра ютқазган “Манчестер Юнайтед” аслида “Реал”ни мағлуб этди. Ва бу ғалабани инглизларга айнан Жозе Моуриньо тақдим қилди.
“Буюк” – кумирлар ва машҳурлар тўлиб ётган ҳозирги замонамизда бу сўзни ишлатиш урфга айланди. Буюк инсонлар ҳар қадамда чиқиб келяпти – сиёсатда, мусиқада, модада, ва ниҳоят спортда ҳам. “Буюк” сўзи “яхши”, “ажойиб”, “бетакрор” деган сўзларнинг норасмий синонимига ҳам айланиб улгурди. Бунақа “буюк”лар билан ҳаммаёқни тўлдириб ташлашди гўё янги йил совғаларидек. Аммо бошқа йўл ҳам йўқда. Совғалар ҳаммага етиши керак. Ва ҳамма ўзи учун кумирни ясаб олиши керак. Навбатдаги “буюк” инсонни. Бу мақола дунёда буюклар йўқлиги ҳақида эмас, албатта. Бор. Оз эмас ҳам улар. Бироқ ҳозиргичалик кўпмас. Бу, шубҳасиз, ўша “буюк”ларнинг айби эмас, балки жамиятнинг қусуридир.

Аммо мақоламиз ҳозирги замонанинг камчиликлари ҳақида ҳам эмас. Балки бир замондошимиз, 50 ёшли португал тўғрисида. Кўпчилигимизда бўлгани каби унинг ҳам иши бор. Кимдир эрталабдан ишлаш учун заводга кетади, кимдир битимлар имзолайди, яна кимдир мақола ёзади, у эса – спортчиларни тайёрлайди. Аниқроқ айтсак, футболчиларни. Унинг исми Жозе, фамилияси – Моуриньо.

Биздан унинг фарқи битта – у ҳақда гапириб ўтириш керакмас. Шундоқ ҳам уни яхши танийсиз. Шундоқ ҳам сиз ундан завқланасиз, кўрарга кўзингиз йўқ, ўзига бино қўйган безбет дейсиз, унинг жамоалари ўйинидан роҳатланасиз ёки бу жамоалар ўйнаганида ухлаб қоласиз (керагининг тагига чизинг). Лекин ҳозир булар муҳим эмас. Худди Моуриньо буюк мураббийми деган саволдек. “Жозе тайёрига келади, юлдузларни сотиб олади ва уларни майдонга жойлаб чиқади холос! Шуям ишми” дея қичқирганлар ҳақми? Ростанам...

“Жозе – иш берувчига соврин ютиб берадиган янги авлод роботи” деганлар ҳақми? Ёки табассум билан “Дунё ҳали Жозе каби ҳаммани ўзига жалб қиладиган мураббийни кўрмади, ҳали бери кўрмаса ҳам керак” деганлар ҳақми? “Буюк мураббий” – “буюк актёр”, “буюк қўшиқчи” ёки боринг ана “буюк сиёсатчи” каби таърифлар сингари нисбий тушунчадир. Мураббийликнинг буюклик даражасини белгиловчи аниқ мезонлар мавжуд эмас. Совринлар дейсизми? Матчни, демак, турнирларни ҳам жамоа ютади ва бунда мураббийнинг ҳиссаси қанчалигини математик аниқлаш ҳеч бир олимнинг қўлидан келмайди. У Оксфорднинг ҳар йилги танловининг қаторасига беш карра ғолиби бўлса-да.

Юлдузларни тарбиялаш? Бу гапингизни Арсен Венгерни ҳурмат қилса-да, жамоасининг аламли натижаларидан оҳ тортаётган “Арсенал” мухлисларига айтинг. Уларнинг оҳ-воҳларини неча йилдан бери эшитяпмиз. Футболчининг мураббий қўл остида ўсишими? Яна баҳсли масала, балки бу ўсиш футболчининг ўз интилишлари

натижасидир ва бошқа мураббий қўл остида ҳам у шундай ёки бундан-да яхшироқ очилармиди? Ажойиб трансферлар? Ҳўш, нима десам экан, жаноблар, трансферлар билан фақатгина мураббий шуғулланмайди. Кўпинча эса унчалик аралашмайдилар ҳам.

Хуллас, мураббий буюклигини аниқлаш – бошқотирмалар ишқибозларининг машғулоти. Бошқотирма бўлганда ҳам жавобсиз бошқотирмалар. Инсоннинг буюклигини аниқлаш эса, таажжубки, анча осон. Баъзида биттагина амал шахснинг қанақалигини унинг бутун ўтган ва келажакдаги ҳаётидан-да кўпроқ кўрсатиб беради. Жозе Моуриньо бугун (мақола “Манчестер Юнайтед – “Реал” ўртасидаги учрашув бўлган куни ёзилган – таржимон) худди шундай иш қилди. Унинг юлдузлар билан тўлиб тошган жамоаси “Олд Траффорд”да 56 дақиқа суперклубнинг пародиясига, тўпни бемақсад назорат қилувчи ночор машинага ўхшаб кўринди. Бу назорат фақат назорат учун эди холос. Бошқа мақсадни кўрмадик.

Кейин юз берган воқеаларни бир неча кунлар, ҳафталар, ойлар ва ҳатто балки йиллар муҳокама қилишади. Лекин бу мақола мен фамилиясини айтишни ҳам истамаётган турк киши ҳақида эмас. Саломат бўл, Жаноб Ҳечким.

Устунликка эга бўлиб олган “Реал” нега “Қироллик клуби” деб аталишини эслаб қолди, икки марта қиролларга хос ҳужум қилди ва кейинги босқичга йўл олди. Қизил карточкада испан жамоасининг айби йўқ. Ҳақиқатан, жамоа, Жозе Моуриньо сингари кечирим сўрайдиган иш қилмади.

Португал кечирим сўрамади ҳам. Аммо у бошқа нарса деди. Финал ҳуштагидан кейиноқ унинг юзидаги ифода кўриниб турарди: Жозе ҳаммасини тушуниб турипти. Аммо ички туйғулар билан тушуниш бошқа, буни омма олдида тан олиш, тан олганда ҳам миллионлаб мухлислар олдида тан олиш, сендан ҳеч ким буни талаб қилмаётган бир пайтда тан олиш, қисман ўз жамоасини, Мадрид жамоасидаги шусиз ҳам ликиллаб турган ўрнини қурбон қилган ҳолда тан олиш – мутлақо бошқа нарса. Моуриньо тахминан мана бундай дейиши ҳам мумкин эди: “Бугун биз кучли эканлигимизни исботладик. Сэр Алекс дарвозаси олдига автобус қўяверсин, қандай жамоага гол уришнинг “Реал”га фарқи йўқ”.

У жуда паришон нигоҳ билан, шунчаки ҳақиқатни айтди-қўйди: “Кучли жамоа бугун мағлуб бўлди. Биз яхши ўйнамадик. Биз ғалабага муносиб эмас эдик. Нани билан бўлган вазиятда қизил бормиди, йўқмиди билмайман. Бир нарсани биламан: кучли жамоа бугун мағлуб бўлди”.

Моуриньонинг ўйиндан кейинги баёноти – мен ўқиган, сўнгги... дейлик, 150 йилда футбол мураббийлари айтган энг яхши баёнотдир. Нима дейиларди, агар шляпам бўлганида уни ечардим.

Сиз мени бўрттиряпти, Моуриньонинг сўзларидан ортиқча таъсирланиб, мақола бошида ўзим билвосита танқид қилган бошқалар каби, кумир ясаяпти деб ўйлашингиз мумкин. Бунга ҳаққингиз бор. Ҳудди Моуриньони буюк инсон деб ҳисоблашга менинг ҳам ҳаққим бўлгани каби. Ва буни у Чемпионлар лигаси ёки миллий чемпионатлардаги ғалабалари билан исботламади. У буни бугун, кўплаб ҳамкасблари журъат эта олмайдиган тарзда ўз иқрори билан исботлади.

Сизга футболда адолат қолмагандек, ўз шуҳрати ва ҳурматига кўмилган бир инсон юзлаб одамларнинг уринишларини чиппакка чиқариши ва миллионлаб мухлислар қалбини синдириши мумкиндек туюлган пайтларда Моуриньонинг баёнотини қайтадан ўқинг. Дарҳол сизда замонавий футболда қандайдир ҳақиқатлар ҳали бор, деган ишонч пайдо бўлади. Ҳа, “МЮ” Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди. Ҳа, майдонда у адолат топа олмади. Аммо ўйиндан кейин топди – Жозе Моуриньонинг сўзлари туфайли. Баъзида бу сўзлар таблодаги ҳисобдан ҳам муҳимроқ. Айниқса, бу буюк инсон томонидан айтилганда.

Антон МАТВЕЕВ, “Спорт-экспресс”

Ботиржон ҒОФУРОВ таржимаси

Манба: www.football.sport-express.ru
Киритилди: 00:03, 15.03.2014.
Ўқилди: 10206 марта.
Фикрлар: 140 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.