Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Санжар Турсунов бугун ўзининг янги жамоаси "Ворскла"да дебют учрашувини ўтказди. "Заря"га қарши ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланди. Ўйиндан кейин футболчи ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин яхши таассурот қолдирди. Афсуски, ғалаба қозона олмадик. Бизда имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Шунингдек, пас орқали ўйнашга газон ҳам халал берди. Кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. "Заря" - мустаҳкам жамоа. Улар ҳақли равишда гол уришди. Дарвозани ишғол қилиш учун яна имкониятларга эга бўлишди. Ўз ўйинимдан эса қониқиш ҳосил қилдим, десам ҳам бўлади", дейди Санжар Турсунов.