Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Машъал» келаси йили ОЧЛ йўлланмаси учун курашади

Баҳо:
+ | -

Бугун "Машъал" клуби ўз футболчилари билан таништирув ўтказди. Баҳром Вафоев номли стадионнинг матбуот анжуманлари залида ўтган маросимда клуб бош директори Илҳом Қурбонов, бош мураббий Александр Хомяков, клуб футболчилари, клуб раҳбарияти, ОАВ, мухлислар клуби вакиллари иштирок этди.

Бугунги тақдимот тўрт қисмдан иборат бўлди. 1- Дастлаб очилиш қисми бўлиб унда жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар ва мураббий мухлислар олқиши остида кутиб олинди. "Машъал" клубининг Навруз табриги ўқиб эшиттирилди. 2-қисмда даврага йиғилганлар билан клуб ўртасида очиқ мулоқот ташкил этилди. Бунда ОАВ ва мухлислар клуб раҳбарияти, бош мураббий, футболчиларга ўз саволлари билан мурожат этди.

"Аввало ҳаммани кириб келган баҳор айёми Навруз билан чин дилдан муборакбод этаман. Мавсумни жароҳатсиз ўтказишни тилайман", - дейди Илҳом Қубонов.

"Барчани кириб келган байрам ва футбол мавсуми билан табриклайман. Ушбу байрам ҳаммамизга қувонч олиб келсин. Мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз. Бугунги дастурга бизга ва клубга бефарқ бўлмай йиғилганларга миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, "Машъал" клуби қадрдон клубларингизга айланган", - дейди жамоа бош мураббийи Александр Хомяков.

Дастлабки саволлар клуб бош директори Илҳом Абдуғаниевичга берилди.
— Илҳом Абдуғаниевич, "Машъал" ҳаммага маълумки Ўзбекистонда ўз режаси ва стратегиясига эга бўлган жамоалардан биридир. Ҳозир бу ҳақида айтиб ўта оласизми, яқин йиллар учун клуб режаси қандай ташкил этилган?
— Олий лигада биз биринчи йил ўйнаганимиз йўқ. Тасодифлар билан 1-лигага тушиб кетганмиз. Ҳар доим ҳам юқори ўринларга ҳаракат қилганмиз. Мана бу йил Олий лигага чиқдик. Энди лигада жон сақлаш учун эмас, балки совринли ўринлар учун ва кучлилар сафига қайтишни истаймиз. Тўғри, Олий лигага шу мавсум чиққан жамоани кучлилар сафига қайтишга ҳаракатига ишонмаслиги мумкин, лекин биз фақат бу йил эмас олдин ҳам Олий лига аъзоси эдик. Мақсадимиз фақат кучлилар сафида юриш.

— Клубнинг айнан шу мавсум учун олдига қўйган вазифа нимадан иборат?
— Ҳомийларимиз қўйган вазифа кучли саккизлик ва максимал ҳаракат. Биз бундан ҳам юқорироқ поғонага киришга ҳаракат қиламиз. 2-3 йиллик дастур ишлаб чиққанмиз ва агар бу йилда кучли бешликка кира олсак, кейинги йил ОЧЛ учун ҳаракатни бошлаймиз. Реажаларимиз шундан иборат.

— Илҳом ака, бу йил стадионимиз аҳволи ҳар йилларга нисбатан пастроқ ҳолатда. Бу нима билан боғлиқ?
— Майдон ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳолати анча яраланган ҳолатга келган эди. Буни устида катта иш олиб борилди. Мавсумга тайёргарлик олдидан бизга боғлиқ бўлмаган об-ҳаво жиддий таъсир ўтказди. Яраланган жойларни тиклаш учун вақт керак. Олдинги ҳолатини тиклаш ишлари кетмоқда. Майдонга келсак, айни вақтда 70 фоиз тайёр. Яна озгина вақт керак ва апрелнинг ўрталарига келиб 100 фоиз тайёр ҳолатга келтирамиз. Стадионимизни "А" классга қайтармоқчимиз ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Режамиз икки йиллик бўлгани учун биз кейинги йилдан ОЧЛ учун ҳаракат қиламиз ва стадионимиз ҳам талаб даражасида бўлиши керак. Йил охирига келиб стадионимиз "А" классга кириш керак. Йигитларимизга ишонамиз ва улар буни уддалай олиб йўлланмани қолга киритсак Муборак шаҳрида ҳам ОЧЛ ўйинларини кўрамиз.

— Клубнинг моддий аҳволи ҳақида сўрамоқчи эдик. Бу борада фикрингиз қандай?
— Бизнинг асосий ҳомийимиз " Муборакнефтгаз" ҳолдинг компанияси ҳисобланади. Айни вақтда моддий аҳволда қийинчиликка дуч келдик. Муборак “Нефтигаз" билан ҳамкорликда "Машъал" клубига ёрдам бериш бўйича келишув бор. Ушбу байрамдан сўнг бу масала тўлиқ ҳал бўлади ва ижобий натижага эришамиз. Тўғри, бугунги кунда "Нефтегаз"га кўп масалалар бириктирилган ва шунга қарамасдан бу компания бизни ёлғиз қолдирмайди. Муборак халқи нефт-газ қазиб олиш ва етиштириш билан шуғуллангани боис, бизда театр ҳам, амфитеатр ҳам, кинo ҳам футбол. Бизда фақат мана шу футбол маданий дам олиш жойи ҳисобланади. Буни тушунган ҳолда ёрдам бериш ҳақида айтган. "Муборакнефтгаз" билан Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамкорликда 50/50 шаклда клубни ҳомийликка олган. Озгина муддат керак ва ҳужжатларни расмийлаштириб, секин-секин ишга киритамиз. Молиявий ҳолатимиз ижобий тарафга ўзгаришига ишонаман. Иккинчи қисмда саволлар жамоа бош мураббийи Хомяковга берилди.

— Жиззахдаги дуранг сизни қониқдингизми? Дуранг сафарда ғалабага тенгми?
А.Хомяков: — Ўтган йили Жиззахга мухлислар билан борганимиз ғалаба қозонган эдик. Агар мухлислари билан бориб ғалаба қозонишимизни билганимизда сизларни ҳам олиб кетар эдик (кулади). Биз Жиззахга "Сўғдиёна"ни меҳмондўстлигини кўришга бормадик. Биз оддий ўйин кутмаганини билар эдик. Ютишини жуда-жуда истаган эдик. Футболга омад жуда муҳим. Масалан биз биринчи голни урдик уни ҳисобга олишмади. Мамазулумовни ўйиндан ташқари ҳолатда деб айтишди , лекин ундай эмас эди. Булар ўтиб кетди. Меҳмондаги дуранг уйдаги ғалабага тенг. Мен мураббий сифатида футболчиларимни ҳамиша ҳушёрликка чақираман. Ўйинчиларга эътирозим йўқ.

Дастурнинг 3-қисмида футболчиларга бу мавсум учун тақдим этилган ўз формалари тақдим этилди. Ушбу йилда жамоанинг янги футболчилари қуйидаги рақамларда ҳаракат қилади.
Муйидин Мамазулумов - 80;
Зафар Тўраев - 14;
Ботир Носиров - 30;
Отабек Нарзуллаев - 17;
Аббос Омонов - 8;
Сирож Ҳамроев - 22;
Ғиёсжон Комилов - 5;
Андрей Деркач (Украина) - 33;
Қаҳрамон Баҳодиров - 6;
Жамшид Шодиев - 34;

Ушбу мавсумда "Машъал" футболчилари тўрт хил формада майдонга тушади. Дастур охирида ушбу формалар тақдимоти бўлиб ўтди ва якунланди.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 14:36, 21.03.2014.
Ўқилди: 3920 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6624]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3109]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3035]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2206]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2008]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1918]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1808]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1753]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1596]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1551]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик