Кириш Регистрация
01/11 00:45 Комо 1-5 Лацио
01/11 00:45 Рома 1-0 Торино
01/11 16:00 Локомотив 0-1 Насаф
01/11 18:15 Сўғдиёна 2-4 Сурхон
02/11 01:00 Алавес 1-0 Мальорка
02/11 15:00 Олимпик - Навбаҳор
02/11 17:15 Қизилқум - Динамо
02/11 17:30 Ньюкасл - Арсенал
02/11 18:00 Осасуна - Вальядолид
02/11 19:00 Болонья - Лечче
02/11 20:00 Борнмут - Манчестер Сити
02/11 20:00 Ипсвич - Лестер
02/11 20:00 Ливерпуль - Брайтон
02/11 20:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
02/11 20:00 Саутгемптон - Эвертон
02/11 20:15 Жирона - Леганес
02/11 22:00 Удинезе - Ювентус
02/11 22:30 Вильярреал - Райо Вальекано
02/11 22:30 Вулверхэмптон - Кристал Пэлас
03/11 00:45 Монца - Милан
03/11 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
03/11 16:00 Нефтчи - Бунёдкор
03/11 16:30 Наполи - Аталанта
03/11 18:00 Атлетико - Лас-Пальмас
03/11 18:15 Металлург - ОКМК
03/11 19:00 Торино - Фиорентина
03/11 19:00 Тоттенхэм - Астон Вилла
03/11 20:15 Барселона - Эспаньол
03/11 21:30 Ман. Юнайтед - Челси
03/11 22:00 Верона - Рома
03/11 22:30 Севилья - Реал Сосьедад

Рўзиқул Бердиев: «Локомотив» майдонидан дуранг билан қайтиш биз учун ғалабага тенг»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида дастлаб қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

— Бугунги ўйин жуда чиройли ўтди. Бунга стадион майсасининг ажойиб ҳолатдалиги, стадионнинг ўзи чиройлилиги ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши сабаб бўлди. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, биз рақибни яхши ўргангандик. Бу жамоа таркибида кучли футболчилар йиғилган. Шунинг учун ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳисобни тенглаштириб, 1 очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. "Локомотив" майдонидан очко билан қайтиш биз учун ёқимли. Бугун марказий ҳимоячиларимизга "Локо"га ўйнаш имконини бермасликдан иборат эди. Бир вазиятни инобатга олмаганда, йигитлар вазифаларни бажаришди.

— Кенжа Тўраевни иккинчи бўлимда алмаштиришингизга сабаб нима?
— Хабарингиз бор, Кенжа жароҳатидан энди қутулиб, майдонга қайтмоқда. Ўтна турда "Динамо"га қарши ўйинда яхши ҳаракат қилганди. Аммо у бугун кўп хатога йўл қўйди. Ҳужумчида зарба бериш учун кўп имкониятлар бўлди, аммо у фойдалана олмади. Шунинг учун бошқа ҳужумчига имкон бердим. Ҳали олдиндан ўйинлар кўп, ҳужумчиларнинг барчасига имкон беришда давом этаман.

— Ўйиннинг сўнги дақиқасида гол уриб, ғалаба қозониш учун имконияти ҳам юзага келганди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугун дурангдан қониқдингизми ёки футболчиларга эътироз билдирдингизми?
— Йигитлар характер кўрсатишди. Ютқаза туриб, дурангни қўлга киритдик. Тўғри таъкидладингиз, ҳисоб 1:1 бўлиб турганида ҳар иккала жамоада имконият юзага келди. Шунга қарамай, йигитларга бугунги ўйин учун миннатдорчилик билдирдим.

— Гадоевнинг ҳолати ҳозирда қандай?
— Гадоев ҳозир Москвада. Яқин кунларда унинг оёғидаги гипсини ечишади. Шифокорларнинг фикрича, Шоҳрух 2 ойдан кейин футбол ўйнай олиши мумкин.

— "Локо"нинг қайси чизиғи сизга кўпроқ муаммо туғдирди?
— Рақибимизнинг ҳар бир чизиғида кучли футболчилар йиғилган. Шунга мос рақишда жамоа олдига юқори вазифалар қўйилган. Бугун улардан ҳужумкор ўйин кутгандик. Шунинг учун ҳимояда бехато ўйнашимиз керак эди. Ўйин бошида тажрибали ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоси эвазига гол ўтказиб юбордик.

— Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида юзага келган вазиятда "Локо" фтуболчиси яққол офсайдда эди, аммо қанот ҳаками бунга аҳамият бермади. Кейинчалик "Насаф" иштирокидаги ўйинларда бундай ҳолат юзага келмаслиги учун ҳакам устидан шикоят ёзасизми?
— Ҳакамларни танқид қилиш одатим йўқ. Ҳакамлар ҳам хатога йўл қўйишади. Бу муаммо фақат бизда эмас, барча жойда бор. Биз мағлубиятга учраганимизда ҳам ҳакамлар устидан шикоят ёзмаганмиз. Бундан кейин ҳам ёзмаймиз.

— Алишер Юсуповнинг майдонга туширилиши ўзини оқлади.
— Унга камроқ имконият бераётганимнинг сабаби шундаки, у виза муаммоси туфайли бизнинг хориждаги йиғинимизда қатнаша олмади. Асосан ўринбосарлар сафида шуғулланиб юрди. Бундан ташқари у тўп сурадиган чизиқда рақобат кучли. Унинг жойида Муҳаммадиев ўйнайди. Алишер кучли зарбага эга. Сўнгги дақиқаларда жарима зарбасига эга бўлсак, унинг кучли зарбасига умид қилгандик. Таваккал қарорим ўзини оқлади ва унинг узатмасидан кейин Шомуродов дарвозани ишғол қилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:20, 24.03.2014.
Ўқилди: 3755 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.