Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Виктор Вальдес: "Барселона"даги 1 йил бошқа клубдаги 2 йил билан тенг"

Баҳо:
+1 | -

Маълумки, бутун фаолияти давомида «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келаётган Виктор Вальдес мавсум якунлангач, Каталония клубини тарк этади. У яқинда The Guardian нашрига махсус интервью бериб,  муҳим лаҳзаларни ёдга олди.

Фаолиятидаги энг муҳим лаҳза

- Бу Парижда ўтказилган ЧЛ-2006 финалига тўғри келади. Ўшанда майдонга тушаётиб, келаси мавсум «Барселона» дарвозасини қўриқламаслигимга ишончим комил эди. Зеро, танқидлар бўрони остида қолгандим. Йўқ, клубда ҳеч ким юзма-юз турганча бирор гап айтмаган. Лекин ички туйғум кетишимга тўғри келишини англатарди. Қизиғи, бундай ҳолатда қандайдир босим ҳис қилиш ўрнига тўла эркинликни сездим. Чунки ўйиндан шунчаки, роҳатланиш зарурлиги, бу мен учун «Барселона» либосидаги охиргиси эканлигини тушунгандим. Лекин тақдирнинг ҳукми бош­қача бўлиб чиқди. Ўша оқшом ўта ишонч­ли ҳаракатландим ва кўп нарсалар қайта кўриб чиқилди. Хуллас, финал бурилиш нуқтасига айланди. Ўша учрашувдаги эркинликдан сўнг мутлақо ўзгардим. Яъни кейинги ҳар бир ўйинда ўзимни эркин тутишга уриндим. Йиллар ўтиши билан миямда янгича ёндашувни такомиллаштирдим. Ҳа, кўникма ҳар доим биринчи ўринда турмаслигини англаш жуда муҳим. Яна мунтазам равишда бошқалар олдида имтиҳон топшириш шарт эмас. Бошқача айтганда, ўзгалар таъсирига тушиш сира ярамайди. Бир сўз билан айтганда, фаолиятимдаги энг муҳим ўйин­га одатдагидан бошқача кайфиятда тушганим барчасини ўзгартириб юборди. Айтиш мумкинки, ЧЛда ғолиб чиқиб, «Барселона»даги фаолиятни ютдим. Чунончи, финал ҳуштаги янграганидан сўнг менда келажак пайдо бўлди.

 «Барселона» ўйинининг алоҳида жиҳати

- «Барселона»даги 1 йил бошқа клубдаги 2 йил билан тенг. Бизнинг фалсафамиз - рақибга тўп бермаслик ва шу йўл билан унинг дарвозамиз томон тез-тез зарба йўллаш имкониятидан маҳрум этиш. Лекин бу осон эмас. Гоҳида сени лимондек сиқиб, тер бостиришади. Яна руҳан кўп куч сарфлайсан. Шундай ўйинлар бўладики, мен тўпга бемалол ташланаман, аммо кийиниш хонасига зўрға етиб оламан ва қувватим қолмаганини яққол сезаман. Нега шундай? Чунки сен руҳий нуқтаи назардан мудом босимда турасан. Бундай ҳолатда жисмоний машғулотлардагидан кўра, кўпроқ чарчайсан...

 Жорий мавсумнинг фарқли томони

- Бошидаёқ рақиб жамоаларнинг эндиликда дарвозамиз томон бошқача ҳужум уюштиришга ўтганларини сездим. Рақиблар тез-тез жарима майдони четидан зарба йўллашга уринмоқдалар. Ҳа, яна ички факторларга кўра ҳам, мавсум жуда оғир келди. Футболчиларга кийиниш хонасида барча воқеа­лардан бехабар қолиш жуда қийин. Герметик даражадаги ёпиқликни нафақат 90 дақиқалик ўйин, балки ундан ташқарида ҳам ҳис қиласан. Бунда барча жиҳатларни назарда тутяпман. Ҳар бир нарса охирги миллиметригача таҳлил қилинади. Агар сен ўзингни ташқи кучлардан ҳимоя қилолмасанг, жабр чекишинг муқаррар. Мураббий жуда нозик, у клубнинг умумий динамикаси таъсирида туради. Бугун сен чўққида, эртага эса жуда пастга тушиб кетишинг ҳеч гап эмас. Шунда беихтиёр ўйлаб қоласан: «Нима рўй берди?» «Барселона»ни кўплаб жиҳатлар бў­йича «Оддий клуб эмас», дея таърифлашади. Бунинг сабабларидан бири айнан ички ҳолатдир.

 Имидж ва характер

- Жорий мавсум мухлислар илк марта номимни айтиб, мени олқишлаяптилар. Ҳа, бу ҳақиқат. Эсимда, бир сафар Дель Боске қулоқларини бекитганча ўз-ўзига шундай пичирлаганди: «Барибир, бу футболчини терма жамоага чақиравераман, унинг тажрибаси шубҳали бўлса ҳам, ўз фикримдан қайтмайман». Хайриятки, мен ишончни оқлашга муваффақ бўлдим. Жамоадаги шерикларим барча жиҳатлар бўйича маҳоратим унчалик мос келмаслигини яхши билишади. Лекин улар мени худди туғишган ака ёки укаларидек қадр­лашадики, бундай муносабатдан мисли кўрилмаган даражада руҳланаман. Мабодо танқидларни ўзимга олиб, улар ҳақида кўп ўйлаганимда, ўзимни ўнглолмасдим. Боз устига, яхшилик доимо ёмонликдан устун чиқади. Ҳамиша!

Дарвозабонлар одатга кўра, ёлғизликка мослашишади. Шахсан мен ёлғизликни хуш кўраман. Ҳаётда виндсёрфингнинг ашаддий фанатиман. Сув остида 2 соат юрсам, бир ҳафта таътил қилгандек бўламан. Сувда ўзингни реалликдан мутлақо узилгандек ҳис этасан. Гап шундаки, мен жуда тортинчоқман. Эҳтимол, четдан қараганда, бу биланмас, лекин факт шуки, унча-мунча нарсадан уяламан. Табиатан шундай эканман, нима қила олардим? Биламан, ёпиқ характерим қайсидир жиҳатларда янада юксалишимга халақит ҳам бергандир маълум даражада. Зеро, футболчилик касби кўп нарсани талаб қилади: жамоатчилик ва матбуот билан муносабат, юриш-туриш... Бироқ қайтараман, инсон ўз характерига қарши ҳеч нарса қилолмайди. Умуман, тортинчоқлигимдан унчалик сиқилмайман ҳам. Мана, мухлислар исмимни баралла айтиб, олқишлаяптилар ва бундан ғоят ғурурланаман. Эҳтимол, улар клубда охирги мавсумни ўтказаётганим учун шундай қилишаётгандир. Мен эса барибир, ғурурланавераман, чунки ўз ишимни виждонан бажармоқдаман.

 «Барселона»дан кетиши

- Ўз қароримни эълон қилаётганда, рўй-рост гапирдим. Одамларнинг мени тушунишлари қийиндир, лекин қалбим буюрган ишни қилдим. Кетиш ҳақидаги қарорим моҳиятини тўла англаш учун аввало, мени яхши билиш керак. Чўзиб юришдан маъно нима? «Келинг, озгина кутайлик, кейин кўрамиз» қабилида гапиришдан фойда борми? Энди қаерга бораман? Тўғриси, ҳозирча билмайман. Англияга йўл олишимни тўла тасдиқлолмайман, гарчи бу реал вариант бўлсада. Умуман, Англия стадионларидаги муҳит мени доимо ҳайратлантиради. Айтайлик, рақиб жамоа дарвозабонини олқишлаш анъанаси ёқади. Бу чинакам футбол маданияти. Унинг ичида ўзимни синаб кўрарман, балки...

Собиқ жамоадошлар билан учрашув

- Манчестерда Чики (Бегиристайн) билан кўришиш насиб этмади, лекин Яя (Туре) билан учрашдим. У 7 нафар дўстини клуб автобусига таклиф этди ва биз чамаси 2 соатча чақчақлашдик, бирга суратга тушдик. Гўёки, Яя ҳамон бизнинг қаторимизда ўйнаётгандек таассурот уйғонди. Сен билан кўп нарсаларни баҳам кўрган, ажиб воқеаларни бирга бошдан кечирган жамоадошинг кетаётганида, эртага уни кўрмаслигингни тушунасан ва беихтиёр маъюс тортасан. Лекин бунга кўникишдан бошқа иложинг йўқ. Ҳа, алоқани сақлаб қолиш мумкин. Мисол учун, Рождество муносабати билан Нью-Йоркда Тьерри Анри меҳмони бўлдим. Яяга қайтсак, у клубда таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай бошлаганди. Лекин мураббийлар вақт тақозо этганида, уни марказий ҳимоя позициясига ҳам қўйишарди. Шахсан мен Туренинг энг кучли хусусия­ти сифатида тўпни рақиб жарима майдонига олиб боришини айтаман. Премь­ер-лига нисбатан очиқ футболга ихтисослашган чемпионат ва Яяга жуда мос тушади. У тўпни яхши олиб юради. Мана, Англияда Туренинг яна бир иқтидори очилди - зарба бериш салоҳияти. Аслида мен унинг зарбаси ўта кучли эканлигини яхши билардим.

 Вальдес фаолиятидаги 3та ижобий факт

*** Барча совринлар коллекциясига эга - Ла-лигада 6та чемпионлик унвони, 2та «Қирол кубоги», 6та Испания суперкубоги, 3та ЧЛ кубоги, 1та Европа суперкубоги, 2та Клублар ўртасидаги ЖЧ бош соврини. Бунга жаҳон ва Европа чемпионатларидаги ғолиблик учун берилган медалларни ҳам қўшиш жоиз.

*** Испания чемпионатининг 1та мавсумида ҳаммадан кам гол қўйиб юборган дарвозабонга топшириладиган «Замора» совринининг 5 карра соҳиби.

*** Жорий мавсум фаолияти давомида 10-пенальтини тўсди («Аякс»га қарши учрашувда).

Вальдес фаолиятидаги 3та салбий факт

*** 2010 йилгача Испания терма жамоасига чиқарилмади, жаҳон чемпионатида бирор марта майдонга тушмади, миллий жамоа дарвозасини атиги 13 марта қўриқлади.

*** Ўтган мавсум бой берилган «Эль-классико»дан сўнг ўйин ҳаками Мигель Анхель Перес Ласага нисбатан тажовузкорона руҳда хатти-ҳаракатни амалга оиргани учун 4та учрашувга дисквалификация қилинди.

*** «Эспаньол»га охирги 27 йил ичида «Камп Ноу»даги илк ғалабани «туҳфа» этиш баробарида унинг 14та ўйинга чўзилган ғалабасиз сериясига барҳам берди. Бу 2009 йилги воқеа. Ўшанда Вальдес тўпни шунчаки, Иван де ла Пенья оёғига ташлаган ва у дарвозабонни муносиб жазолаганди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 20:19, 25.03.2014.
Ўқилди: 3544 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.