Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Ёш «қалдирғочлар» халқаро турнирларда иштирок этишмоқда

Баҳо:
+ | -

24 март куни Россиянинг Сочи шаҳрида машҳур рус футболчиси, 1960 йилги Европа чемпиони Валентин Бубукин хотираси учун анъанавий мемориал-турнир старт олди. 2009 йилдан бери ўтказилиб келинаётган бу турнир ёш футболчилар орасида ташкил этиладиган энг оммавий мусобақалардан бири ҳисобланиб, Россия Футбол уюшмаси шафелиги остида ўтадиган мемориалнинг умумий иштирокчилар сони 160 тадан ошади. Ушбу турнир “Бунёдкор” клуби учун ёқимли таассурот қолдирган. Сабаби, 3 йил аввал “Мемориал Бубукина-2011” мусобақасидан Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги 2000 йилда таваллуд топган ёш “қалдирғочлар” бош соврин билан қайтишган эди. Бу йилги мусобақа 24-31 март кунлари Сочидаги “Даргомис” спорт мажмуасида ташкил этилади ва иштирокчилар қаторида “Бунёдкор” жамоаси ҳам бўлиб, Денис Красниченко мураббийлигидаги 2003 йилда туғилган ёш футболчилар ўз тенгқурлари билан куч синашишади.

Жамоамиз ушбу мусобақани кўтаринки руҳда бошлади ва дастлабки 2 турда ўз рақибларини мағлубиятга учратди. Новосемейкино шаҳрининг “Акрон” клубилик тенгдошлари куч синашган “қалдирғочлар” 1:0 ҳисобида устун келишган бўлса, Москванинг “Сокол” жамоаси 2:1 ҳисобида таслим этилди.

Шунингдек, Туркиянинг Анталия шаҳрида “PARUSA CUP-2014” Халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. 2002 йилда таваллуд топган футболчилар мусобақасида Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев шогирдлари шу кунгача уч учрашувда майдонга тушишди. Гуруҳ баҳсларида Қозоғистоннинг 1-БЎСМ (Шимкент) жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган “қалдирғочлар”, кейинги ўйинда Москванинг “Чертаново” клубига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бердилар. Шунга қарамасдан жамоамиз “С” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди. Бу босқичда ёшларимизга турнирнинг энг кучли жамоаларидан бири – “Локомотив” клуби рўбарў келди. Қизиқарли ўтган баҳснинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад москваликлар томонида бўлди. Энди 5-ўрин учун баҳсда “Бунёдкор” ўсмирлари Москва вилоятининг “Росич” жамоасига қарши майдонга тушишади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:26, 27.03.2014.
Ўқилди: 2499 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.