Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Андижон": "Мухлисларни футболдан бездирманг!"

Баҳо:
+ | -

Андижон жамоаси хақида бу йил танқидий руҳда бирон гап ёзиш фикридан йироқ эдим. Хозир ҳам шундай. Аммо сайтимизга ташриф буюрувчилар ва бир қатор танишлар томонидан жамоа нега бундай ҳолга тушганлиги борасида кўп сўраганлиги учун ўз фикрларимни ёзишга қарор қилдим.

Азамат Абдураимов бошчилигидаги жамоадан бу йил кўпчилик чемпионликни кутмаса хам андижонликларга хос шижоат, матонат ва жасорат билан тўп суришларини истаган эди. Аммо бу мавсум ҳам Олий лигада аутсайдер ролини қойилмақом қилиб бажарадиган кўринамиз. Жамоада хар бир чизиғида браклар жуда ва жуда кўп. Ўтган мавсумда биринчи лигада жамоани ўйинидан асар хам қолмаган десам муболаға қилмаган бўламан. Тўғри савия борасида Олий лига анча юқори, аммо ўйинни ташкил қилишда бу нарса ҳал қилувчи рол ўйнамаслиги аниқ. Андижоннинг бу йилги таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, фақатгина легионер Виталий Расковгина Олий лига хавосидан нафас олмаган холос. Қолган барча футболчилар Олий лигада тўп сурган. Шундай экан бу мавсумда уларга кўпчилик умид қилганди.

Жамоада диспетчер йўқ. Жамоада етакчи йўқ. Жамоада ўзига бўлган ишонч йўқ. Мавсум бошиданоқ жамоамизнинг жисмоний холати аянчли эканлигига гувоҳ бўлдим. Жамоа 80-дақиқалардан сўнг мутлақо югура олмаяпти. Стандартлардан фойдаланиш даражаси нолга тенг.

Кечаги Машъал билан ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, жамоа биринчи бўлимни ўзида камида 10 маротаба бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлдик. Шундан биронтасида ҳам жамоа футболчилари дарвозага аниқ зарба йўллай олмади! Қанотлардан ёриб кириш, тўпни ўзларига бўйсиндиришдаги ёш болаларча хатолар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Мавсум оралиғидаги тайёргарликларда футболчилар ўз устларида ишламагандай фикр туғдирди, гўё.

Машъал мураббийи ўйиндан сўнг хотиржамлик билан, биз Андижондан уч очко олиш учун келгандик деб бамайлихотир гапириб ўтди. Наҳотки жамоа шу қадар ночор ҳолга келиб бўлди. Бир пайтлар ҳатто пешқадамлар хам Андижондан уч очкони орзу қилиб келадиган жамоа қаерга йўқолди? Бунинг учун кимдур жавоб берадими?

Жамоага кечаги ўйинда том маънода виждон керак эди. Мирзакамолнинг ўйинга тушгандан кейинги ҳаракатларни кузатдингизми? Бир дақиқадан хам унумли фойдаланиш учун жонини жабборга берди. Нима учун Лочин Солиев майдонга туширилмади? Эҳтимол, ҳали хам шамоллашини тўлиқ тузатиб олмагандир. Аммо у охиригача курашадиган футболчи. Ҳеч бўлмаса стадионга келган 8000 дан зиёд мухлислар ҳурмати учун курашарди. Жамоа кеча мутлақо нурсиз ўйини билан мухлисларини янада йўқотди. Биринчи турда стадионда бўш ўрин қолмаганди. Буни ҳатто Пахтакор бош менежери Самвел Бабаян ҳам ҳавас билан айтиб ўтди. Бошқа жамоалар стадионга мухлисларни қайтариш учун уларга қатор қулайликларни яратиш билан овора бўлган бир пайтда, андижонлик мухлислар фақатгина жамоада мазмунли ўйин талаб қилишяпти. Майли, кечаги мағлубиятда жамоа ҳеч бўлмаса 5-6 маротаба гол учун учун 100%лик имкониятга эга бўлган бўлганда ҳам жамоа мухлислари бу қадар тушкунлик ва умидсизликка тушмаган бўларди. Андижонлик мухлислар учун бошқа нарса керак эмас.

Жамоанинг ўзига хос ёқимли анъаналари бор. Гарчанд жамоанинг энг юксак натижаси Олий лигада 5-ўрин бўлсада, ўз уйида, ўз майдонида, ўз мухлислари қаршисида Хомяковдай мураббийлар учун уч очко фаолияти якунигача армон қилиб жўнатиб юборишга қодир жамоа бўлган. Бундай кейин ҳам мухлислар шундай жамоани қайта шаклланишини кутиб қолади.
Ўйиндан кейин стадиондан чиқишда ёши улуғ икки футбол мухлисларини суҳбати эътиборимни тортди.

-Бугун Андижон қўлидан келганича ўйнади. Бундан ортиғи бўлмайди.
-Э ака, бугун қўлларидан келганича шундай ўйин кўрсатишган бўлса, кейинги ўйинларида оёқларидан ҳам келганича ўйнасин. Менимча шунда Олмалиқдан очко олиб келишса керак...

Мен ҳам ўша отахонни фикрига қўшилган ҳолда кейинги турларда жамоадан ўзимиз кутган натижаларни кўрсатишини тилаб қоламан. Акс холда биринчи ўйинда 18000, иккинчи ўйинда 8000 мухлис стадионга келган бўлса кейинги ўйинларда бу кўрсаткич кескин пасайиб бориши аниқ.
                                                                                                           Бегали АЗИМОВ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:09, 30.03.2014.
Ўқилди: 5250 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.