Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

ЕЧЛ. «МЮ» «Бавария» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг чорак финалига келиб, биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич йўлланмаси олдиндан ҳал бўлиб қолиш ҳолатларига барҳам берилгандек. Ҳаттоки тўқнашувларда қайсидир жамоа фаворит сифатида эътироф этилса-да.

"Бавария" "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда фаворит ҳисобланганди. Немислар "Олд Траффорд"да кечган дастлабки ўйинда жиддий устунликка эришишни мақсад қилишганди. Бироқ Девид Мойес шогирдлари бунга йўл қўйишмади. "МЮ" футболчиси Денни Уэлбек бемалол ўйин қаҳрамони бўлиши мумкин эди. Аммо бир вазиятда бунга ҳакам йўл қўймаган бўлса, иккинчи вазиятда унинг ўзи "қовун" туширди.

Ўйиннинг 3-дақиқасида ҳужумчи жарима майдончаси ичида икки нафар мюнхенлик ҳимоячи орасидан ўтиб кетиб, дарвозани ишғол қилди. Бироқ ҳакам Уэлбек тўпни ҳимоячининг устидан олиб ўтаётганида оёғини баланд кўтариб, хавфли ўйин намойиш этди, деб топди. Ваҳоланки, тўпга "МЮ" футболчиси эгалик қилаётганди. Яна ким билади, ҳакам вазиятга яқинроқ турганди.

Биринчи бўлим сўнгида эса Руни чиройли пас билан Уэлбекни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ("Бавария" марказий ҳимоячисининг йиқилиб тушгани ҳам ҳужумчининг фойдасига ишлади). Денни тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга қарор қилди. Унинг фикрини ўқиган Нойер, тўпни эгаллаб олди! Уэлбекда вариантлар кўп эди, унга ҳеч ким халал бермаётганди. Бундай вазиятдан фойдаланиши шарт эди.

Ҳисобни очиш барибир мезбонларга насиб қилди. Бурчакдан етказилган тўпни Видич, ноқулай вазиятда бўлишига қарамасдан, бош билан дарвозага йўллади. "Бавария" ҳисобни тенглаштириш учун кўп вақт сарфламади. Чап қанотда Роббен-Рафинья комбинациясидан кейин тўп ўнг қанотга кўчирилди. Алаба тўпни боши билан Швайнштайгерга қолдирди ва Бастиан тўпни тўхтатмасдан дарвоза тўсини остига йўллайди.

Қолган дақиқаларда немислар устунликка эришишди, аммо гол уриш жамоаларга бошқа насиб этмади. Жавоб ўйинида бир ҳафтадан кейин "Алянц Арена"да бўлиб ўтади.

ЕЧЛ, чорак финал, дастлабки ўйин
"Манчестер Юнайтед" (Англия) – "Бавария" (Германия) 1:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 58 Видич, 1:1 – 66 Швайнштайгер.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Рио Фердинанд, Видич, Бюттнер (Эшли Янг, 74), Феллайни, Кэррик, Гиггз (Кагава, 46), Валенсия, Уэлбек (Х. Эрнандес, 85), Руни.
Бавария – Нойер, Рафинья, Хави Мартинес, Дж.Боатенг, Алаба, Лам, Кроос (Гетце, 74), Швайнштайгер, Роббен, Рибери, Мюллер (Манджукич, 63).
Огоҳлантиришлар: Валенсия (15), Швайнштайгер (61), Манджукич (82), Хави Мартинес (89).
Четлатиш: Швайнштайгер (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 01:37, 02.04.2014.
Ўқилди: 6081 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.