"Локомотив" футболчиси Марат Бикмаев муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Твиттердаги саҳифаси орқали малумот берди ва операция қилинган оёғининг расмини Твиттерга қўйди.
"Юрген Айхорнга раҳмат. Операция муваффақиятли ўтди", дея ёзади Марат.
Эслатиб ўтамиз, Бикмаев 3 апрель куни Германияга учиб кетганди ва ўша куннинг ўзига жарроҳлик столига ётқизилди.