Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Азамат Абдураимов: «Бизга очко жуда керак эди»

Баҳо:
+ | -

“Олмалиқ” ва “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида андижонликлар устози Азамат Абдураимов иштирок этиб, ўйин тўғрисида фикрини билдирди.

— Аввало шуни айтишим керакки, Олмалиқда янги қурилган бу стадионда биринчи марта тўп сурдик. Дастлабки учта учрашувда сифатсиз майдонларда ўйнагандик. Бугун ажойиб майдонда тўп суриб, футболчилар шунга яраша ҳаракат қилишди. Ўз навбатида “Олмалиқ” жамоаси ва мухлисларини мана шундай кўркам стадионга эга бўлишгани билан табриклайман. Юртимизда шунга ўхшаш стадионлар кўпайса, футболимиз янада ўсади. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун ижобий натижа қайд этишимиз биз учун жуда муҳим эди. Ҳеч бўлмаганда дуранг ўйнашни мақсад қилгандик. Шу боис бугунги натижадан қониқиш ҳосил қилдим. “Олмалиқ” кучли рақиб эканлигини яхши билардик ва жамоа медаллар учун курашса бундан ҳайрон қолмайман. Шунинг учун бундай рақиб майдонида дурангга эришиш юқори натижадир. Боз устига, бунгача учта учрашувда бирорта очко олмагандик. Бугун шогирдларим характер кўрсатиб, охиригача курашишди. Бунинг учун улардан миннатдорман. “Олмалиқ”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 13:37, 06.04.2014.
Ўқилди: 2670 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9827]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4805]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3374]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3138]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2590]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2052]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1850]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1833]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1681]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1665]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик