Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 0-0 Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Самарқанд ва Косонсойдаги футбол учрашувларига ўн минглаб томошабин келди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигаси 4-тур учрашувлари доирасида Самарқанд ва Косонсой шаҳарларида ташкил этилган учрашувларнинг ҳар бирига ўн мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди. Бу ҳақда «Бунёдкор» ФК ва «Насаф» ФК матбуот хизматлари хабар бермоқда.

Олий Лига 4-тур учрашувлари доирасида 6 апрель, якшанба куни Самарқанд шаҳридаги «Динамо» стадионида маҳаллий «Динамо» ва Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоалари ўртасидаги, Наманган вилоятининг Косонсой шаҳридаги «Марказий» стадионда эса Наманганнинг «Навбаҳор» ва Қаршининг «Насаф» жамоалари ўртасидаги учрашувлар давом этмоқда.

«Бунёдкор» ФК матбуот хизмати хабар беришича, «Динамо» стадиони «мухлислар билан лиқ тўлган». Твиттер фойдаланувчиларининг ёзишича, стадион ташқарисида «тахминан яна беш минг киши қолиб кетган». «Динамо» ФК матбуот хизмати маълумотларига кўра, «Динамо» стадиони 13,8 минг томошабинга мўлжалланган.

Қайд этиш жоиз, «Динамо» бунгача фақат 2-тур учрашувини ўз майдонида ўтказган ва ўшанда, ЎзПФЛ маълумотларига кўра, «Металлург» билан ўйинни жонли кўриш учун 2 минг 612 томошабин келган.

Айни вақтда, «Насаф» ФК матбуот хизматининг маълум қилишича, Косонсойдаги ўйин бошланишидан аввал «Марказий» стадионнинг «учдан икки мухлислар билан тўлиб бўлган, яна ишқибозлар келишда давом этган». Ўз навбатида, матбуот хизмати бошлиғи Азиз Нурий ўз твиттери орқали «Косонсойда ҳақиқий ажиотаж» бўлаётганини қайд этган.

Маълумот учун, «Навбаҳор» бунгача Олий Лига 1- ва 3-тури доирасидаги ўйинларни қабул қилган ва ўшанда, ЎзПФЛ хабар беришича, мос равишда 12 минг 161 ҳамда 12 минг 576 нафар томошабин стадионга келган. Quvnoq.com сайти маълумотларига кўра, Косонсойда стадион 18 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира олади.

Олий Лиганинг дастлабки учта ўйини якунларига кўра, «Бунёдкор» 7 очко билан 4-ўрин, «Динамо» 6 очко билан 6-ўрин, «Навбаҳор» 4 очко билан 8-ўрин ҳамда «Насаф» 7 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 17:26, 06.04.2014.
Ўқилди: 4649 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.