Дортмунднинг «Боруссия» клуби бош мураббийи Юрген Клопп «Бавария»га қарши ўйиндан (3:0) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Сўнгги 2та ўйинда «Бавария» ва «Реал»ни умумий 5:0 ҳисобида мағлуб этдингиз.
– Биз жуда яхши ўйнадик, идеалга яқин десак ҳам бўлади. Бу жуда ажойиб ҳафта бўлди. Биз 2та фантастик ғалабаларни қўлга киритдик. Бугун тинимсиз, машаққатли меҳнат талаб қилинди. Бугунги 3 очко бизга фойда беради. "Бавария" билан ўйиндаги очколар — ҳар қандай жамоа учун бонус қийматига эга.
– Жамоа 28 кун ичида 9та ўйинда майдонга тушди. «Вольфсбург»га қарши Кубок ярим финали ўйинига қандай тайёргарлик кўрасизлар?
– Ҳеч қандай машғулот ўтказилмайди. Биз анчадан бери енгиллаштирилган дастур асосида шуғулланиб келяпмиз. Душанба куни тикланиш ва кичик машғулот ўтказамиз.
– Бошланғич таркибда Левандовскининг йўқлиги кўпчиликни ҳайрон қолдирди.
– «Бавария»га қарши ўйин биз учун ҳамиша йил ўйини мақомида бўлади. Бу дунёнинг энг яхши жамоасига қарши ўйин. Шу боис ҳар бир ўйинчи бор кучи билан ўйнашига шубҳа қилмадим. Левандовски кўп ўйнади, унга дам бериш керак эди.