«Ливерпуль» ҳимоячиси Жон Фланаган Англия чемпионати 34-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Ўйин жуда ажойиб ўтди. Ҳозир барча мухлисларимиз чемпион бўлишимизга ишонишмоқда. Жеррард ўйиндан кейин футболчиларга нима деди? У келаси ҳафтада «Норвич»га қарши ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз керак эканини айтди. Ҳали ҳеч нарса ютмаганимизни ва олдимиздаги ўйинлар ҳақида ўйлаш керак эканини айтди.
Жеррард феномен. У «Ливерпуль»да узоқ йиллар давомида етакчилик қилмоқда ва чемпион бўлишга муносиб»,- дейди футболчи.