"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи Хавьер Эрнандесни клубда ушлаб турмоқчи эмас, дея хабар беради goal.com.
Нашрда ёзилишича, аниқ харидор чиқса клуб футболчи билан хайрлашишга тайёр. Мексика термасининг 25 ёшли ҳужумчиси бош мураббий Дэвид Мойес тақдим этаётган ўйин вақтларидан норози.
Футболчи ушбу мавсумда премьер-лиганинг 20 та ўйинида иштирок этди, аммо улардан 5 тасидагина асосий таркибдан жой олган.