«Интер»да ижара асосида ҳаракат қилаётган «Порту» ҳимоячиси Роланду Миланда қолмоқчи эканини таъкидлади.
«Бу мавсумда ўз ўйинимдан қониқдим. Кимлардир менга ишонмаган эди, лекин мен ўзимни кўрсата олишимга ишонган эдим. Ҳозир еврокубоклардаги ўрнимизни кафолатлашимиз керак, кейин бошқа нарса ҳақида ўйлаймиз. «Интер»да қолишни хоҳлайман»,- дейди Роланду.













