"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду моддий томондан қийналган инсонларга кўп марта ёрдам берган. Аммо футболчи буни қаҳрамонлик деб билмайди.
"Менга бу ҳақда гапириш ёқмайди. Кимгадир ёрдам қилсанг, бу ҳақда ҳамманинг билиши шарт эмасю Ота-онам менга ҳар доим одамларга қилган яхшилик қайтишини таъкидлаб келишган.
Худо менга ҳамма нарса берган: соғлик, ажойиб оила, касбимдаги муваффаққиятлар... Шунинг учун ўзимни етарли даражада таъминланган одам деб сезаман", - дейди Роналду.













