«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл Дэвид Мойеснинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.
«Ҳаммаси қандайдир 15-16 соатда ҳал бўлиб кетди. Клуб бундай қилиши керак эмасди, лекин замонавий ҳаёт шунақа. Мен анъаналарни ҳурмат қиламан, шунинг учун вазиятни яхшироқ ҳал қилиш мумкин эди деб ўйлайман.
Тушуниш қийин, қандай қилиб 6 йил шартнома тузилган одам билан 10 ойда хайрлашиш мумкин. Мураббийга вақт бериш керак»,- дейди Невилл.













