"Челси" дарвозабони Марк Шварцер ЕЧЛ яримфиналида "Атлетико"га қарши биринчи учрашув (0:0) ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Шварцер биринчи бўлимда жароҳатланган Чехнинг ўрнига майдонга тушди.
"Менда вазиятни таҳлил қилиш учун вақт йўқ эди. Мен шунчаки майдонга чиқдим ва ўз ишимни яхши бажаришга ҳаракат қилдим.
Биз бугун ҳамма синовларга тайёр эдик ва ўз кучимиз сабаб буни амалладик. Гол уриш учун кўп вазият яратмаган бўлсак ҳам, жуда яхши ўйин кўрсатдик", - дейди Шварцер.













