"Челси" ҳужумчиси Демба Ба ЕЧЛ яримфиналида "Атлетико"га қарши ўтган биринчи учрашувдан сўнг (0:0) фикрларини билдирди.
"Албатта, одамлар шоу, голлар ва фаол ўйинни кўришни исташади. Аммо Моуриньо ва "Челси" ўзлаштирган яхши ҳимоя ҳам санъатдир.
Биз 0:0 ҳисобига уринмадик. Жамоа вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қилди, аммо гол ура олмади", - дейди Ба.