"Бавария" яримҳимоячиси Арьен Роббен ЕЧЛ яримфиналида "Реал"га қарши биринчи учрашувидан сўнг (0:1) мадридликларнинг бўш ўйинларидан ҳайрон бўлганини айтди.
"Мен "Реал"дан кўпроғини кутгандим. Мен уларнинг ҳужумда фаолроқ бўлишини тахмин қилгандим, аммо улар бизнинг ўйинимизни бузиш билан машғул бўлишди. Бу мени ҳайрон қолдирди", - дейди Роббен.













