Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

LG G FLEX – биринчи эластик смартфон

Баҳо:
+ | -

Reklama

LG G FLEX – биринчи эластик смартфонШунда ҳам, улар бир-бирларидан кескин фарқланади деб айтиш қийин, айниқса ташқи кўринишида. LG Electronics компаниясининг G Flex эластик смартфони ушбу инновацион стереотипни синдира олди.

Эгилувчан дисплей – бу ушбу смартфон мақтаниши мумкин бўлган ягона хислат эмас. Смартфон кўпроқ чиндан ҳам янги, илгари ишлаб чиқаришда қўлланилмаган технологияларни, яъни эгик батарейка, янги турдаги экран ва ўзини ўзи тикловчи қопламани намойиш этади.

Барча инновацион ечимлар ҳақида батафсил тўхталсак.

LG G Flex жаҳонда ушбу шаклдаги, горизонтал ўқи атрофида айланган биринчи смартфон бўлиб қолди. Ва бу шунчаки ажралиб туришнинг бир усули эмас. Бундай шакл смартфон қулоққа олиб борилганда лаблар билан микрофон оралиғидаги масофани қисқартиради, бу билан янада сифатлироқ товуш етказилишини таъминлайди ва шунга мос равишда товуш даражасини тахминан 3 дицибелга оширади. Буларнинг бари ҳамсуҳбатингизга сизнинг товушингизни янада аниқроқ ва тиниқроқ қабул қилиш имконини беради.

POLED (Plastic OLED) технологияси бўйича ишланган ноанъанавий олти дюймли дисплей оддий моделларга қараганда бир талай хусусиятларга эга. Айнан пластик қўйилма смартфонга шунчалик ғайриоддий шакл беришга имкон яратди, бу эса ўз навбатида, масалан, mover.uz ёки mytube.uz сайтларидан видео кўришда кенг экранли кинотеатрлардаги каби мароқли кенг кўламли манзара яратади.

Рангларни янада сифатли акс эттириш учун тасвирнинг ўта ёрқинлиги, аниқлиги ва ҳақиқийлиги билан ажралиб турадиган Real RGB технологияси қўлланган. Бутун корпус эгик шаклда бўлганлиги учун аккумуляторнинг ҳам ноанъанавийсини ишлаб чикишга тўғри келди. У LG Chem Stack & Folding технологияси бўйича тайёрланган бўлиб, эгик кўриниши туфайли батарея блокига жисмоний юкламани камайтириб беради. LG G Flex батарейкаси унчалик катта бўлмаса-да, жуда сиғимли чиққан ва замонавий андозалар бўйича 3500 мАч лик рекорд аҳамияти билан фарқланади.



Корпуснинг инновацион қопламасига келсак, бу смартфоннинг энг ғаройиб ютуғидир. Махсус модификациялаштирилган резинадан тайёрланган эластик қоплама кичик қирилишлар ва майда шикастланишлардан қайта тикланиш хусусиятига эга. Орқа панелига етказилган шикастлар даражасига кўра қопламанинг қайта тикланиши учун 50 дан 90 сониягача вақт талаб этилади холос. Шундан сўнг смартфонингиз аввалгидек яп-янги бўлиб қолади.

LG G Flex нинг асосини кучли тўрт ядроли 2,26 ГГц частотали Qualcomm Snapdragon 800 процессори ташкил этади. Процессорга графикани ишлаб чиқишда энг замонавий Adreno 330 видеотезлатгичи яқиндан ёрдам беради. Қурилманинг оператив хотираси 2 ГБ бўлиб, фойдаланувчининг ўз файлларини юклаши учун ажратилган жой 32 ГБ ни ташкил этади. Смартфон LG нинг фирма ишланмаси бўлмиш «Launcher» қўшилган ОС Android 4.2 бошқарувида ишлайди.

Тақдим этилаётган функцияларнинг орасидан Knock On технологиясини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин, у смартфон эгасига экранни икки маротаба “тақиллатиш” орқали смартфонни ёқиш ва ўчириш имконини беради. Guest Mode (Меҳмон режими) эса иккинчи қайд ёзувларидан фойдаланиш ҳолларида смартфон эгасига оид маълумотларнинг махфий қолишини ҳимоялайди, шахсий маълумотларга кириш ёпиб қўйилади. Dual Window кўп вазифали доираларда экранни икки иш столига ажратади, бу билан бирваракайига бир нечта иловаларда ишлаш имконияти яратилади. Шунингдек, фойдаланувчилар визуал эффектлар ва табиат оҳанглари жўрлигидаги манзарали заставка (безакли кўриниш) функцияларидан завқланиб, ҳайрон қоладилар, бунда ҳар сафар смартфоннинг қия бурчаги ўзгариши билан тасвир ҳам ўзгаради.

Медиазал медиафайлларга тез киришни таъминлаб беради, фақат горизонтал ҳолатдаги аппарат экранига иккита бармоқ билан тақиллатсангиз бас.

13-мегапикселли модуль билан таъминланган камера ҳақида ҳам икки оғиз айтиб ўтиш жоиз. Секундига 60 кадр частотали FullHD 1080р сифатли видеоларни суратга олиш мумкин. Кўп нуқтали автофокус мавжуд. Audio Zoom функцияси қизиқарли бўлиб, у видеога ёзиш кетаётган пайтда турли объектлардан келаётган товуш баландлигини кучайтиришга имкон беради. Шу ўринда айтиш жоизки, бунда товуш жуда зўр: студия сифатидаги жарангдорлик билан Hi-Fi (24 бит/192 кГц) даражасини берувчи кўмак мавжуд.

Хуллас, LG G Flex инновацион смартфони, юқорида айтиб ўтганимиздек, компания ютуқларининг намойиши, беқиёс дизайн, юқори даражадаги техник таъминланганлик ва турли хил, ишлаш ёқимли ва қулай бўлган фойдали функциялар гулдастаси билан ажралиб турувчи экспремент моделдир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:24, 26.04.2014.
Ўқилди: 5335 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик