Англия чемпионатининг 36-турида "Манчестер Сити" меҳмонда "Кристал Пэлас"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва чемпионат пешқадами "Ливерпуль" билан фарқни 3 очкога қисқартирди.
Ўйин тақдири биринчи бўлимда ҳал бўлди. Учрашув бошида Эдин Жеко ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнгида Яя Туре натижани мустаҳкамлади.
"Сити" захирасида битта ўйин бор ва қолган учта ўйинда ғалаба қозона олсалар чемпионликни нақд қиладилар, чунки бошқа кўрсаткичлар бўйича "Ливерпуль"нинг имкониятлари пастроқ.
Англия чемпионати, 36- тур
"Кристал Пэлас" - "Манчестер Сити" - 0:2 (0:1)
Голлар: Жеко, 4 (0:1). Яя Туре, 43 (0:2).
"Кристал Пэлас": Сперони, Мариаппа, Дэнн, Дилэйни, Уорд, Единак, Ледли, Панчон, Болази (Инс, 73), Джером (Мюррей, 69), Шамах (Гэйл, 69).
"Манчестер Сити": Харт, Компани, Демикелис, Коларов, Сабалета, Хави Гарсия, Туре (Фернандинью, 66), Милнер, Насри, Агуэро (Йоветич, 79), Джеко (Негредо, 88).
Огоҳлантиришлар: Дилейни, 24. Сабалета, 33. Данн, 56. Уорд, 71.