Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Магометовдан аччиқ гаплар

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафта ПФЛда йиғилиш бўлиб ўтди. Гарчи мазкур йиғилишга ОАВ ходимлари таклиф этилмаган бўлса-да, каминага иштирок этиш насиб қилди. Йиғилишда олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари ўртасида ўтказиладиган болалар мусобақасининг камчиликлари хусусида сўз борди. 

Фарҳод Абдуалиевич сўзга чиқар экан, шу кунги мажлисга ҳатто етакчи клубларимизнинг расмийлари ҳам етиб келмаганидан жаҳли чиққанини яшириб ўтгани йўқ. Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизнинг ифтиҳори бўлган айрим жамоаларимизнинг раҳбарлари мазкур йиғилишга эътиборсиз қарагани кишини ажаблантирди. ПФЛ бош директори бу эътиборсизликни ўз ишларига бўлган масъулиятсизлик билан изоҳлади. Қайсидир маънода Магометов ҳақ эди. Болалар футбол келажагимиз саналади. Агар қуйи бўғинда ҳаммасини тўғри йўлга қўйиб олмасак, ишларимиз олдинга силжимаслиги мумкин. 

Фарҳод Абдуалиевич шу куни жуда нозик масалани кўтарди - ёшни қисқартириш. Изоҳ сифатида ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин келажаги порлоқ дея эътироф этилган футболчиларимизнинг йўқ бўлиб кетаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу фикрга тўла қўшиламиз. Бир ҳисоблаб чиқинг, Мексика, БАА, Туркиядаги жаҳон чемпионатларида 60дан зиёд футболчиларимиз терма жамоа либосида тўп сурди. Умумий ҳисобда неча нафар ўйинчимиз бугунги кунда олий ёки биринчи лигада ўйнаяпти? Буни ҳисоблашга икки қўлдаги бармоқларингиз етарли бўлса керак. 

Болалар футболи пойдевор ҳисобланади. Биз ўша пойдеворни тўғри йўл билан мустаҳкамлашнинг ўрнига ҳар хил номақбул ишларни бажараётган шахсларга ёрдам беряпмиз. Оқибати нима бўлаётганини кўриб турсак-да, барибир шундай қинғирликларга ё ёрдам беряпмиз ёки индамай қараб турибмиз. Йиғилишда Фарҳод Абдуалиевич яна бир масалага жиддий тарзда ёндошди - биринчи лига. Магометов қуйи лигамизни ботқоққа қиёслади. Аслида ҳам шундай. Боиси, қуйи лигамизда умуман олдинга силжиш йўқ. Ҳамма ўз чўнтагини тўлдиришни ўйлайди. Ҳокимликлардан пул олиб, жамоанинг фаолиятини таъминлаш орқали пул ишлашни кўзлайди. Клубларимизда бир ёқадан бош чиқариш, бир йўналишда ишлаш деган тушунчанинг ўзи йўқ. Ҳамма ўз билганича, ўз қаричи бўйича ишлайди. Яхшиям пулни ўзлари топишмайди. Агар шундай бўлганида удуман футболами ривожи ҳақида бош қотиришмасмиди?! 

ПФЛ бош директори шу ҳолатларга эътибор қаратар экан, мураббийлардан нафақат футболки тарбиялашни, балки яхши инсонни вояга етказишни ҳам сўрами. Нега эканлигини қуйидагича изоҳлади: - Олдимга клубдан пулини ололмай арз қилиб келган футболчиларга назар соламан. Рости, қонун бўйича ўша пулга ҳаққи бўлса-да, ўйинчи сифатида умуман арзимайди. Кечагина ўсмирлар ё ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнаб келган болалар бугун уялмай-нетмай жуда катта суммадаги кўтарма пулини сўрашяпти. Жамоалар ҳам шунча пулни бериб юборишяпти. Тарбияли бола ўзининг имкониятини билади.

Фурқатбек Нишонов

Манба: www.arena.uz
Киритилди: 14:42, 01.05.2014.
Ўқилди: 5772 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.