"Челси" яримҳимоячиси Виллиан ЕЧЛ яримфиналида "Атлетико"га қарши жавоб учрашувида бой берилган имкониятдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Финалга чиқиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Яримфиналда ютқазиш ҳар доим аламли. Биз бўм-бўш ҳолатдамиз. Аммо биз ўзимизни қўлга олиб навбатдаги вазифаларга тайёрланамиз", - дейди Виллиан.