Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Олмалиқ" (0:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари матбуот анжумнида иштирок этди.
Матбуот анжуманини иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи иштирок этди.
"Афсуслар бўлсинки, биз яна ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд эта олмадик. Ундан ташқари яна гол ура олмадик ва дуранг. Бизда жуда-жуда кўп имкониятлар бўлди. Жангавор ўйинда битта гол гол урган жамоа ғалаба қозониб кетар эди. Мен натижадан ҳам ўйиндан ҳам мамнун эмасман. Икки очкони йўқотдик. Мухлисларимиз уйдаги ғалабаникутмоқда ва шу боис биз уларни олдида ғалаба қарздормиз. Ўша ғалабали онларни биз ҳам кутмоқдамиз.",- дейди Александр Хомяков
"Ҳужумда муаммоларимиз жуда кўп. Шу боис тўплар нисбатимиз ҳам паст кўрсаткичда. Бугунги ёшларимизни ўзига бўлган катта иштиёқи билан табриклайман. Натижа қолади ,қолгани ўтади."
"Мамазулумовга дам бердик. Иккинчи бўлимда Шомуродовга имкон бердим ва хато қилмадим. У ўйинни ўзгартирди. Шунга қарамай у ёш ва тажриба етишмади. Қарздорлигимизни билиб кўпроқ ишлаймиз ва мухлисларни хурсанд этамиз деб ўйлайман. Уйда энди "Локомотив"ни қабул қиламиз. Максимум имкониятимизни бериб ўйнаймиз."