Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Даврон Файзиев: «Шогирдларим кетишимни хоҳлашмагани учун ҳозирча кетмадим»

Баҳо:
+ | -

«Сўғдиёна» — «Насаф» учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида «Сўғдиёна» бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

— Биз оғир ҳолатга тушиб қолдик. Жамоа мураббийлар штаби футболчиларга тўлиқ кўрсатмалар бериб келаяпмиз. Кўрсатаётган ўйинимиз ёмонмас деб ўйлайман. Бироқ натижа жудаям қониқарсиз. Бор йўғи 1 очкога эгамиз. Лекин, бугунги ҳисоб ўйинга мос эмас, ҳаққоний эмас. Бунга барча стадиондаги мухлислар гувоҳ бўлишди. Ғолибларни ҳеч қачон муҳокама қилишмайди, мағлубиятга учраганлар кўпроқ муҳокама қилинади. Қониқарсиз натижа қайд этдик. Мен барчасига жавоб беришга тайёрман. Жамоанинг ички муаммолари бор, лекин қўлдан келганча бартараф қилаяпмиз.

— Жамоа натижа кўрсата оладими?
— Албатта натижа бўлади, мен бунга ишонаман. Жамоа анча аҳил ва бир-биримиз билан муносабатларимиз яхши. Очиғини айтиш керак, уйдаги учрашувларимизда майдоннинг сифати ўйинимизга жиддий таъсирини кўрсатаяпти. Меҳмондаги ўйинларимизни томоша қилган бўлсаларингиз, умуман бошқача футбол намойиш этганмиз. Мен ўтган сафарги матбуот анжуманида бироз қизишиб айтган гапларим ўз кучида қолади. Бироқ иккинчи томони, шогирдларим мени кетишимни хоҳлашмаяпти. Шу учун ўша фикримдан бироз чекиндим. Ҳозир жамоага қандай мураббий келишидан қатъий назар ёрдам беришга тайёрман, агар у жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиб кета олса. Бусиз ҳам ҳаракат қилаяпмиз. Бир-икки кишининг қилган ҳаракати барибир ҳам кам. Шу учун ҳаммамиз бирлашишимиз керак. Мухлислар олдида натижа борасида анча уятга қолаяпмиз. Қайд этаётган натижаларимиз, кўрсатаётган ўйинларимизга мос эмас. Мен олдинги интервьюларимда ҳам айтганман: “Жиззахда футбол бўлади, Жиззах футболининг мавқеи учун боримни беришга тайёрман”.

— Меҳмонлар томонидан киритилган иккинчи голга муносабатингиз?
— Тўп сал кам 70 метр узоқликдан ҳаводан келаяпти, ҳимоячимиз хатога йўл қўйишяпти, ҳакам ҳам хатога йўл қўйяпти, ўйиндан ташқари ҳолат эди, менимча. Агар бунинг охирига етаман десангиз хатолар кўп. Оддий мисол, ҳакамларнинг икки марта нотўғри ҳуштак чалишлари нафақат футболчиларга салбий таъсир ўтказаяпти, балки мухлисларни ҳам ўринларидан туришларига мажбур қилаяпти.

Манба: www.fcsogdiana.uz
Киритилди: 00:09, 04.05.2014.
Ўқилди: 2964 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.