Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Азамат Абдураимов: «Мухлисларга биринчи ғалабани тақдим этганимиздан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

“Андижон” ва “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг одатдагидек матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда мезбонлар устози Азамат Абдураимов қуйидаги фикларни билдирди.

— Аввало жамоамиз ишқибозлари дастлабки ғалаба билан табриклайман. Бугун шогирдларим ғалабага бўлган ишончни ва характерни кўрсата олишди. Ўйиндан бир кун олдин йиғилиш ўтказиб, фақат ғалаба учун майдонга тушиб натижа кўрсатиш кераклиги айтилганди. Бугун йигитлар юклатилган вазифани муносиб уддалашди. Шу боис ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. “Бухоро” ҳам яхши жамоа эди ва улардан очко олиш осон бўлмади. “Бухоро” аввалги турда “Бунёдкор” билан куч синашиб, очко олишни уддалаганди. Шу боис рақиб оддий эмасди. Қолаверса, жамоани тажрибали мутахассис бошқармоқда. Таркибида яхши савиядаги ўйинчилар борлиги кўриниб турибди. Улар амалдаги чемпион билан бежизга дуранг ўйнашмаганди. Шу сабабли биз ҳужумкор ўйин намойиш этиб рақибни хатога йўл қўйишга мажбур қилишимиз керак эди. Якунда шундай ҳам бўлди ва керакли натижага эришдик.

— Ўйинни ҳужумкор тактикада бошлаб уч нафар ҳужумчини бошланғич таркибга киритгандингиз. Лекин сўнгги сонияларда Азизовни Абдураҳимовга алмаштирдингиз. Бу нима билан боғлиқ?
— Ҳа, Ражабов, Солиев ва Азизов билан ўйинни бошлашни режалаштиргандик. Афсуски, ўйин олди машғулоти пайтида Алишернинг оёғидаги эски жароҳат безовта қилди. Шу боис у майдонга туша олмайдиган бўлди. Натижада унинг ўрнига Абдураҳимовни таркибга киритдик. Баҳромда ҳам кичик жароҳат бор эди ва тўлиқ ўйнашга тайёр эмасди. Шунга қарамай, Абдураҳимов бугун яхши ўйин намойиш этди. Азизов асосий таркиб ўйинчимиз ва уни тезроқ сафга қайтишини хоҳлаймиз. Бугун ғалаба қозонганимиз билан ҳали қиладиган ишларимиз кўп ва буларни бартараф этишимиз лозим.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 07:40, 04.05.2014.
Ўқилди: 3106 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5127]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [3786]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3261]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2395]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2351]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2189]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2018]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [1987]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1690]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1620]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик