«Наполи» ярим ҳимоячиси Марек Ҳамшик Италия кубогидаги ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Жуда қийин ўйин бўлди. Финаллар доим мураккаб кечган. Охир-оқибат биз ғалаба ҳиссини туйдик. Мен учун «Наполи» сардори бўлиш жуда қувонарли. Бутун халқи футбол билан яшайдиган шаҳарнинг масъулияти катта.
Мавсум бошида бизда ўзгаришлар бўлди. Мураббий ўзгарди, бу билан ўйин услуби ҳам. Шунинг учун бекорга меҳнат қилмаганимизнинг исботи сифатида совринни қўлга киритишимиз муҳим эди. Бу ғалабани мухлисларга, аёлим ва болаларимга бағишлайман»,- дейди Ҳамшик.













