Кириш Регистрация
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия 1-0 Осасуна
01/03 21:30 Арсенал 2-1 Челси
01/03 22:00 Торино 2-0 Лацио
01/03 22:30 Бетис - Севилья
02/03 00:45 Рома - Ювентус
02/03 01:00 Жирона - Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья
03/03 00:45 Удинезе - Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

Иккита четлатиш, иккита пенальти ва 0:2

Баҳо:
+ | -

Бугун ёш “қалдирғочлар” тажрибали мураббий Усмон Асқаралиев бошқарувидаги “Хотира-79” жамоаси имтиҳонидан ўтишди. Аниқроғи ўта олишмади. Сабаби 1-бўлимда тенгма-тенг курашган мезбонлар 2-бўлимда 2 та қўпол хатога йўл қўйишди ва айнан шу хатолар ўйин тақдирини хал қилди.

50-дақиқада Ислом Қобилов рақиб ҳужумчисини қоидага зид холда тўхтатиб қолди. Ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди, бу Исломнинг бугунги ўйиндаги иккинчи “сариқ”и бўлгани сабабли у дархол “қизил”га айланди ма мезбонлар майдонда бир киши кам бўлиб қолдилар. Қўшимча жазо сифатида ҳакам мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгилади. Бироқ Омил Мўминовнинг ноаниқ зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. Орадан 3 дақиқа ўтмасдан мезбонлар яна ўхшаш усулда жазоланишди. Бу сафар ўз жарима майдонида рақибини йиқитган Иброҳим Ғофуровга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. 11 метрлик жарима зарбасини бу сафар Исломбек Исоқжонов аниқ бажариб ҳисобни очди. Деярли 40 дақиқа 2 киши кам бўлиб харакат қилган ёш “қалдирғочлар” ўйин тугашига 2 дақиқа қолганда 2-тўпни ҳам ўз дарвозаларидан ўтказиб юбордилар ва ўз майдонларида мағлубиятга учрадилар.

«БУНЁДКОР-2» (Тошкент) – «ХОТИРА-79» (Уйчи, Наманган вилояти) - 0:2 (0:0)
Голлар: Исломбек Исоқжонов (53, пенальти), Абдулазиз Юсупов (88)
Амалга оширилмаган пенальти: Омил Мўминов (“Хотира-79”, ноаниқ)
Огоҳлантиришлар: Зафар Сафаев (45+2), Ислом Қобилов (47) – Баҳром Йўлдошев (39), Ғулом Отавалиев (45+2), Абдуазиз Султонов (51), Омил Мўминов (63), Шухрат Исчонов (73), Лочин Долимов (90+1).
Четлатишлар: Ислом Қобилов (53, иккинчи огоҳлантириш), Иброҳим Ғофуров (55)
"Бунёдкор-2": Зафар Сафаев, Ислом Қобилов, Георгий Погосов, Нодир Мавлонов, Достон Ҳамдамов, Иброҳим Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Турсун Раҳимбердиев, Жавоҳир Қаҳрамонов, Нуриддин Ҳасанов, Жавоҳир Эсонқулов.
Заҳирадан майдонга тушганлар: Элбек Равшанов, Даврон Мамажонов, Фарҳод Намозов, Акром Комилов, Санжар Қодирқулов.
“Хотира-79”: Лочин Долимов, Мақсуд Ҳайитов, Омил Мўминов, Мирзоҳид Собиров, Абдулазиз Султонов, Ислом Абдуқодиров, Комил Қўчқоров, Исломбек Исоқжонов, Баҳром Йўлдошев, Хусанхон Ғаниев, Шухрат Ҳамидов.
Заҳира: Камол Усмонов, Ғулом Отавалиев, Анвар Сиддиқов, Фарҳод Охунов, Абдулазиз Юсупов, Жавлон Холмирзаев, Шухрат Исчанов.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев (Тошкент), Зиёдулло Абдураҳмонов, Хаётбек Зулунов (иккаласи Андижондан), Набижон Рўзимов (Тошкент).
Назоратчи: М.Шарипов (Бухоро).
4 май. Тошкент. “Бунёдкор” футбол мактаби майдони. 51 томошабин.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 02:21, 05.05.2014.
Ўқилди: 8197 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.