"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрис Эвра мавсум якунлангач эркин агентга айланади ва ўзининг келажаги ҳақида май ойида бир тўхтамга келмоқчи.
"Келажагим ҳақида мавсум якунлангач бир қарорга келаман. Охирги пайтларда кўп хабардар тарқалди, уларни шарҳламоқчимасман. Яқин кунлар ичида "МЮ" раҳбарлари билан суҳбатлашаман, шунда бир-биримизга керак ё керакмаслигимизга аниқлик киритилади. Ҳозирча, мавсум тугашини кутамиз", - дейди Эвра.













