Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус 2-2 Лацио
09/02 01:00 Валенсия 0-2 Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Каноэчиларимизнинг Жаҳон кубогидаги муваффақияти

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 2-4 май кунлари Италиянинг Милан шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқич мусобақалари бўлиб ўтди. 

Дунёнинг 37 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мусобақада мамлакатимизнинг 15 нафар спортчиси ғолиблик учун кураш олиб борди. 

Эътиборлиси, Италияга йўл олган терма жамоамиз таркиби ёш, умидли спортчилардан ташкил этганлигига қарамай, иқтидорли каноэчиларимиз биттадан олтин ва бронза медалига сазовор бўлдилар. 

Жумладан, хотин-қизлар ўртасида икки кишилик қайиқда 500 метр масофага ўтказилган пойгада Юлия Цой ва Екатерина Заркова марра чизиғига 2 дақиқа-ю 08,781 сонияда етиб келиб, биринчи ўринни эгалладилар. Юлия Цой 200 метр масофага ўтказилган пойгада 51,637 сония натижа кўрсатиб, бронза медали совриндори бўлди. 

Жаҳон кубогининг иккинчи босқич мусобақалари 15-18 май кунлари Чехияда ўтказилади. Мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини 8 нафар спортчимиз ҳимоя қилади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 16:04, 05.05.2014.
Ўқилди: 3462 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.