«Милан» ярим ҳимоячиси Найджел де Йонг «Интер» устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
«Охирги ҳафталар биз учун жуда қийин кечмоқда, шунинг учун бу ғалаба муҳим эди. Еврокубоклар учун охиригача курашамиз.
Ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Шубҳам йўқки, Европа лигасига чиқишга кучимиз етади». Ғалабани Зеедорфга бағишлаймиз,- дейди футболчи.













