Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Артур Юнусов: «Японияни мағлуб этганимиздан кейинги ҳиссиётларни сўзлар билан ифодалаб ҳам бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни кунларда Вьетнамда футзал бўйича Осиё Чемпионати давом этмоқда. "D" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бу босқичдаги ўйинларни мағлубиятсиз якунлаб, 1-ўйин билан гуруҳдан чиқишни уддалади. Даставвал Қирғизистон билан ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд чемпионатни бошлаган ҳамюртларимиз кейинги ўйинда Осиёнинг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган Японияга қарши ўйнаб 2:1 ҳисобида устун келди. Бу Ўзбекистон футзалчиларининг Япония устидан қозонган илк ғалабаси эди. Ушбу ғалабада "Локомотив" футзалчиларининг ўрни ҳам беқиёс бўлди.

Ўзбекистоннинг ҳар икки голига ҳам "Темирйўлчилар" муаллифлик қилди. Аввалига Андрей Шлёма ўзини кўрсатган бўлса, ўйин ниҳоясида Артур Юнусов термамиз ғалабасини таъминлади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувда Жанубий Кореяга қарши партерга чиққан Ўзбеистон терма жамоаси аъзолари 3:0 ҳисобида рақибни енгди. Эътиборли жиҳати бу сафар ҳам голлардан иккитасини "Локо" футзалчилари киритди.

Ўтказилган учрашувлар ва умуман мусобақа ҳақидаги фикрларини билиш учун биз Артур Юнусов билан қисқа суҳбат уюштирдик.

— Артур, мусобақа қандай ўтяпти? Ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганми? Муҳит қандай?
— Чемпионат ажойиб ўтяпти. Ташкилий ишлар жуда юқори даражада йўлга қўйилган. Ҳаммаси яхши савияда. Бунинг ҳайрон қоларли томони ҳам йўқ. Чунки Вьетнам бундай мусобақаларни биринчи марта ўтказиши эмас. Уларда бу борада тажриба катта. Чемпионат атрофидаги муҳит ҳам зўр. Фақат биргина муаммо бор: жуда ва жуда иссиқ. Айниқса ўйинлар ўтказилаётган спорт мажмуалари ичи. Кондиционерлар ҳам ёрдам бермаяпти ўйин вақтида.

— Артур, мана сен ва Андрей Шлёма киритган голлар футзалимиз тарихидаги Япония устидан Осиё чемпионатларидаги илк ғалабамизни таъминлаб берди. Ўйиндан кейингини ҳиссиётларнинг ҳақида гапириб бер.
— О! Ҳиссиётларнинг чеки бўлмади у ўйиндан кейин! Эҳтиросларимиз ичимизга сиғмай кетди. Шу қадар хурсанд эдикки, уни ҳозир сўзлар билан ифодалаб ҳам бўлмайди. Япония терма жамоаси устидан биринчи ғалабага эриша олганмиздан фахрланамиз ва бу янада қувонч бағишлайди.

— Кейинги ўйинда Ливан устудан ғалаба қозонилса, бу — "Локомотив"нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини таъминлайди. Шу нарса ҳам "Локо" футзалчиларига қўшимча мотивация беряптими?
— Албатта! Бу қўшимча мотивация. Агар Чемпионлар Лигасига чиқмай қолиб кетсак алам қилади. Ахир биз бу йўлда икки йил меҳнат қилдик. Ҳозир эса бу вазифани бажариш ва ниҳоят Чемпионлар Лигасида иштирок этиш имкони бор. Шунингдек, "Локомотив" ўйинчилари энг муҳим голларни киритаётгани хурсанд қилади.

— Терма жамоа ушбу мусобақада ўз олдига қандай вазифа қўйган?
— Вазифамиз — финалга қадар етиб бориш. Уни уддалашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Бироқ бу ишни амалга ошириш осон бўлмаслиги ҳам тушунарли. Буёғига фақат кучли рақиблар қолди. Ҳаммаси ҳам финалгача етиб бориш ва чемпионат ғолиби бўлишга интилади.

— Артур, сен ва терма жамоага кейинги ўйинларда ҳам муваффақият тилаймиз!
— Раҳмат! Шу ўринда бизни қўллаб-қувватлаб турган, бизга мухлислик қилаётган барчага миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман.

Аброр Қодиров суҳбатлашди.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:47, 06.05.2014.
Ўқилди: 4099 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.