Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду ЖЧ-2014да ўз жамоасини бразилиялик мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига умид билдирди.
"Мен бразилияликларнинг қўллаб-қувватлашларига умид қиламан, ахир биз қардош мамлакатлармиз, биз бир тилда гаплашамиз.
Гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Гуруҳимиз жуда кучли, назаримда мусобақадаги энг кучли гуруҳ. Немислар билан биринчи учрашув натижаси жуда муҳим аҳамиятга эга", - дейди Роналду.













