"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" ҳужумчиси Неймар шаънига илиқ сўзларини аямади.
"Неймар жаҳоннинг энг яхши футболчиларидан бир ёки энг яхши футболчиси бўлиши мумкин. Унинг "Барселона"га мослашуви бироз қийинчиликлар билан кечди ва унда бирмунча муамммолар бўлди.
Аммо унинг салоҳиятига шубҳа билан қарамаслик керак. Мавсум давомида кўриндики, у - келажак футболчиси", - дейди Роналду.













